Бир кам дунё сенсиз яна хам камдек согинч хакида шер

Бир кам дунё сенсиз яна хам камдек
Бир кам дунё сенсиз яна хам камдек

Дунё яримта ой мисоли кемтик,
Бир кам дунё сенсиз яна ҳам камдек.
Тунлар беҳаловат кутаман бедор,
Кундуз ҳижронингдан бўламан бемор.

Кутаман неча кун, на хабар, на хат,
Соғиндим қалбимда қолмади тоқат.
Олисдасан, сенга қилурман вафо,
Наҳот вафо учун мукофот — жафо.

Кунларнинг карвони ўтмоқда оғир,
Кун сайин ўт бўлиб ёнмоқда бағир.
Шамоллар келтиргай гулнинг ифорин,
Лекин гул не қилсин соғинса ёрин?

Тонгда тушларимни сувга сўзлайми?
Оқшом дардларимни елга бўзлайми?
Дунё яримта ой мисоли кемтик,
Бир кам дунё сенсиз яна ҳам камдек.

Фикр қўшиш