Шербек Шодиев - Окибат


Шербек Шодиев - Окибат Текст песни
Ўғилнинг отага меҳри йўқ, қаранг,
Аканинг укага қадри йўқ, қаранг.
Қориндан талашиб тушган жигарлар
Онасин йўқлашга вақти йўқ, қаранг.
Сизларга не бўлди, одамлар, бугун?
Орада оқибат йўқолди нечун?
Бошингга қўнганда давлат қуш, омад,
Атрофингда тўлар сохта дўст, улфат.
Ўликми, тирикми, деб бир йўқламас,
Елкангга озгина тушганда кулфат.
Наҳотки, сотарлар дўстин пул учун?
Ўртада оқибат йўқолди нечун?
Жон қўшнинг йилда бир олмаса хабар,
Яқинлар чет элда юрса дарбадар,
Жигаринг озгина яхшилик қилиб,
Саломни миннатдан бошласа агар.
Онага талпинган гўдакдек шогирд
Улуғ устозининг та`лимин олиб,
Сал ўтмай рақобат тишларин қайрар,
Устознинг бор илмин эгаллаб бўлиб.
Наҳотки, мол дунё одамдан устун?
Орада оқибат йўқолди нечун?
Бу миллат меҳрдан қаддин ростлаган,
Ватаннинг юзига оёқ босмаган.
Сайёҳлар атайин кўриб кетарди –
Ўзбек дарвозага занжир осмаган.
Оҳ қулфлар осилди, қалбда қўрғошин,
Орада оқибат йўқолди нечун?
Бир ифлос манманлик булғабди ичин,
Адо этолмабди қасамин, бурчин.
Эй Аҳад, беш кунлик дунё ўткинчи,
Яшамоқдан маъно недур, айтгинчи?
Ҳайвондек нафс қувса инсон боласи,
Виждон куйиб кетса, дилнинг таянчи.
Ҳеч ким бўлолмайди дунёга устун,
Орада оқибат йўқолди нечун?
Севган ошиқларда вафо қолмади,
Ёшлар муҳаббатнинг дарсин олмади,
Эркакмижоз аёлларнинг юзини
Аёлмижоз эркаклар кўролмади.
Сезолмадилар либосда ичин,
Ўртада оқибат йўқолди нечун?