УЗмир - Чарчадик севгидан

УЗмир - Чарчадик севгидан
УЗмир - Чарчадик севгидан

УЗмир - Чарчадик севгидан Текст песни

Сенга бағишладим боримни, аммо фойдаси ҳам бўлмади,
Сени изладим, лек чарчадим, нега юрагим ҳеч тўлмади?
Нега айбладинг билмадим, юрагингда меҳр йўқ эди,
Нега севаман деб алдадинг, чунки сенда севги йўқ эди.

Балки орзуларда айб йўқ, сени ўйлаб телба бўлдим,
Сенга бўлган туйғуларим тугаб бўлди, бўлди.

Биз севган ўша жой, осмонларда порлар ой,
Лекин барига нимадир камлик қилди ҳойна-ҳой.
Чарчадик севгидан, тунлардек ўзгасидан,
Лекин ғурур устун бўлиб қолаверди баридан.

Ақлимга сиғмади, лек хаёллар тинмади,
Сени ўйлаш билан баланд ғурурим ҳам синмади.
Эсла ўша жойлар, осмондаги бу ойлар,
Бизни ҳамон бирга бўлишимизни улар пойлар.

Бериб бўлдинг кимга борингни, танламадинг мендай зорингни,
Барча туйғуларим хор этиб, кетдинг кўзларингга зор этиб.
Саволларим сенга кўп эди, лекин тингламадинг уларни,
Афсус, ўзинг кетдинг бемалол, хор этиб туйғуларни.
Йиғлама, бор энди, кўзларим зор эди ўша пайтлар… {х2}

Бахтимни олиб қўйди ўзгаси нега,
Ёрим ҳам танлаб кетди ўзгасини нега?
Яна ўша ғам, эски ҳолатдаман,
Энди юрагимни кимга бераман?
Нега ўйнадинг туйғуларимни, ёрим,
Нега юрагимга кирдинг, айт жоним?

Алданиб бўлдинг гулларга, биттада кўндинг кимларга,
Ёр бўлиб қолдинг кимларга?
Ҳар томонингда йўлларинг, ҳар қадамингда зорларинг,
Лекин биттаси мендай бўлолмайди ёрларинг.

Қара, мана бир кунда-а, яна бегонага айландик,
Қара, бир кунда-а яна бегонага айландик.
Кўзларинг соғиниб, ўтирарман ўзим,
Кўзларинг соғиниб, ўтирарман ўзим.

Биз севган ўша жой, осмонларда порлар ой,
Лекин барига нимадир камлик қилди ҳойна-ҳой.
Чарчадик севгидан, тунлардек ўзгасидан,
Лекин ғурур устун бўлиб қолаверди баридан.

Ақлимга сиғмади, лек хаёллар тинмади,
Сени ўйлаш билан баланд ғурурим ҳам синмади.
Эсла ўша жойлар, осмондаги бу ойлар,
Бизни ҳамон бирга бўлишимизни улар пойлар.

Фикр қўшиш