Мохим - Кетиш

Мохим - Кетиш
Мохим - Кетиш

Мохим - Кетиш Текст песни

Кетиш шундай бўларми?
Ортингда бир садо йўқ.
Куйиш шундай бўларми?
Менинг каби адо йўқ. (х2)

Лайли савдоси бошда,
Мажнуни бедаво йўқ.
Кетди оташга ташлаб,
Ул дашти карбало йўқ. (х2)

Кечиш шундай бўларми –
Сўнгги сўз ё видо йўқ?
Суйиш шундай бўларми?
Менинг каби адо йўқ. (х2)

Лайли савдоси бошда,
Мажнуни бедаво йўқ.
Кетди оташга ташлаб,
Ул дашти карбало йўқ. (х2)

Кечмиш шундай бўларми?
Бахт ёки бир жазо йўқ.
Дейман куйиб, эй кўнгил-эй,
Асли сенда ибо йўқ. (х2)

Лайли савдоси бошда,
Мажнуни бедаво йўқ.
Кетди оташга ташлаб,
Ул дашти карбало йўқ. (х2)

Ул дашти карбало йўқ… {х2}

Фикр қўшиш