Беном гурухи - Кечаги кун

Беном гурухи - Кечаги кун
Беном гурухи - Кечаги кун

Беном гурухи - Кечаги кун Текст песни

Давом, сенсизлигим этмоқда давом,
Бунга кўниколмадим, ишон,
Бегуноҳ юрак қийналар ҳамон.
Етар, уни соғинганларим етар,
Орзуларим сен билан кетар,
Сенсиз кунларим азобда ўтар.

Сарсонман, хиёнат кўчасида саргардонман,
Кеча сен билан, бугун танҳоман,
Айбдор бунга… “Кечаги кун”!

Юрагимда муҳрланган ўша бахтсиз кун,
Ҳаётимни эгаллади гўё зулмат тун.
Қайғуларимга, сенсизлигимга
Айбдор фақат – “Кечаги кун”. (х2)

Қўлим, қўл узатсам, етмайди қўлим,
Тобора хиралашар йўлим,
Энди ўзгасан, қийналар дилим.
Афсус, сени деб юрак йиғлар ҳануз,
Рад этдинг, кўзинг нега маъюс?
Саволлар билан қолдим юзма-юз.

Сарсонман, хиёнат кўчасида саргардонман,
Кеча сен билан, бугун танҳоман,
Айбдор бунга… “Кечаги кун”!

Юрагимда муҳрланган ўша бахтсиз кун,
Ҳаётимни эгаллади гўё зулмат тун.
Қайғуларимга, сенсизлигимга
Айбдор фақат – “Кечаги кун”. (х2)

Фикр қўшиш