Дилдора Ниёзова - Кунгил

Дилдора Ниёзова - Кунгил
Дилдора Ниёзова - Кунгил

Дилдора Ниёзова - Кунгил Текст песни

Индамасам жонимни олиб,
Ишонтириб, боримни олиб,
Ўғригинам, ваъдалар бериб,
Ўзинг кетдинг қаёққа?

Кўзларимдан кулгу йироқ,
Эътибор бермай яхшироқ,
Севаман деб ёрим, бироқ
Ўзинг кетдинг қаёққа?

Кўнгил, кўнгил, кўнгил деб,
Бевафога кўнгил бердимми?
Юрак йиғлар бериб озор,
Ёр сени деб мен алдандимми? (х2)

Яхши эдим, бўлдимми ёмон?
Билолмадим кўнглингни ҳамон.
Шунча берган ваъдалар увол,
Борай айтгин қаёққа?

Кўнолмайди, оғрийди дилим,
Ожиз, сўзлай олмайди тилим.
Бир бевафо бўлса севганим,
Борай айтгин қаёққа?

Кўнгил, кўнгил, кўнгил деб,
Бевафога кўнгил бердимми?
Юрак йиғлар бериб озор,
Ёр сени деб мен алдандимми? (х2+х4)

Фикр қўшиш