Насиба Абдуллаева - Бедор
Насиба Абдуллаева - Бедор Текст песни
Кори қисмат аслида озор экан,
Икки кўз ҳам бир-бирига зор экан.
Кимдир обод бўлса гар, кимдир ҳароб,
Бахтга ким зор-у биров безор экан.
Кимдир обод бўлса гар, кимдир ҳароб,
Бахтга ким зор-у биров безор экан.
Зор-у биров безор экан…
То тириксан, бил ғанимат онларинг,
Мол-у дунё аврагувчи мор экан.
Яхшилик қил покиза кўнгил ила,
Яхшиларсиз бу жаҳон бекор экан.
Яхшилик қил покиза кўнгил ила,
Яхшиларсиз бу жаҳон бекор экан.
Ҳей, бу жаҳон бекор экан.
Бўлмагай одам ки дарди бўлмаса,
Ҳар юракнинг ноласи бисёр экан. (х2)
Асли ишқ бор айлади Бобурни ҳам,
Ким севар бўлса, дили бедор экан. (х2)
Севса, дили бедор экан… {х3}