Илхом Иброхимов - Бахт булса булди

Илхом Иброхимов - Бахт булса булди
Илхом Иброхимов - Бахт булса булди

Илхом Иброхимов - Бахт булса булди Текст песни

Гап-сўзлардан тўйдик иккимиз,
Тўйиб кетдик майда гаплардан.
Парво қилма бунга, севгимиз
Ғунча ёзиб бўлган қалбларда. (х2)

Одамларга гап бўлса бўлди,
Сен-у менга бахт бўлса бўлди. (х2)

Майда гаплар мисоли кўлмак,
Кўлмаклардан хатлаб ўтамиз.
Толеъ учун курашмоқ керак,
Бу курашда бизлар ютамиз.

Миш-мишчига гап бўлса бўлди,
Сен-у менга бахт бўлса бўлди. (х2)

Кел, келавер қошимга, дилбар,
Гул-гул ёниб, қулочларинг ёз.
Ҳаёт бизга берилган бир боғ,
Ёшлик гаштин сурмоқ қандай соз.

Иғвогарга гап бўлса бўлди,
Бизга эса бахт бўлса бўлди. (х2)

Севаман де яна бир карра,
Севаман деб каломлар айла.
Ёр-ёр билан келиб уйимга,
Волидамга саломлар айла.

Бошқаларга гап бўлса бўлди,
Иккимизга бахт бўлса бўлди. (х2)

Ҳар ким ичар суйган ошини –
Бу сўзларни демиш оталар.
Муҳаббатни билмаган асли
Шўрпешона дея аталар.

Сен-у менга бахт бўлса бўлди
Ва ушбу бахт нақд бўлса бўлди. (х3)

Фикр қўшиш