Сардор Мамадалийев - Тишинг дур

Сардор Мамадалийев - Тишинг дур
Сардор Мамадалийев - Тишинг дур

Сардор Мамадалийев - Тишинг дур Текст песни

Тишинг дур, лабинг маржон, хадинг гул, хатинг райҳон,
Юзинг хур, сочинг анбар, сўзинг мул, менгинг мейнон.
Мейнон менгинг, сўзинг мул, анбар сочинг, юзинг хур,
Райҳон хатинг, хадинг гул, маржон лабинг, тишинг дур.

Тафаккур неча қилсам, топилмас сенинг мислинг,
Паридек сени кўрдим, эмассен магар инсон.
Инсон магар эмассен, кўрдим сени паридек,
Мислинг сенинг топилмас, қилсам неча тафаккур.

Тишинг дур, лабинг маржон, хадинг гул, хатинг райҳон,
Юзинг хур, сочинг анбар, сўзинг мул, менгинг мейнон.

Балодур манга ҳажринг, даводур манга васлинг,
Итобинг манга офат, ҳадисинг манга дармон.
Дармон манга ҳадисинг, офат манга итобинг,
Васлинг манга даводур, ҳажринг манга балодур.

Чу Бобур санга қулдур, назар қил анга бир бор,
Топилмас яна бир қул анингдек санга, бир жон.
Эй жон, санга анингдек, бир қул яна топилмас,
Зинҳор анга назар қил, қулдур санга чу Бобур.

Фикр қўшиш