БотирБек - Нозли-нозли

БотирБек - Нозли-нозли
БотирБек - Нозли-нозли

БотирБек - Нозли-нозли Текст песни

Севганим ўзинг, ёлғизим ўзинг,
Гуллардан гўзал, гулюзим ўзинг.
Сендан ўзгаси кўринмас кўзга,
Ойдан ҳам гўзал юлдузим ўзинг.

Хаёлим сенда, хаёлинг менда,
Куларму баҳор севгимиз аро?
Юрагим сенда, юрагинг менда,
Аммо яшаймиз иккимиз айро.

Нозли-нозли қарайсан гоҳо,
Нозли-нозли гўзалсан танҳо.
Айтмайсан негадир севишингни,
Нозли-нозли севасан аммо. (х2)

Тасодиф дема ўтли тақдирни,
Ишқингда ҳеч ким менчалик куймас.
Меҳрни бериб, олгин дардимни,
Ҳеч қайси табиб сенчалик эмас.

Ўртамизда бор пинҳон муҳаббат,
Меҳримизга зор, сарсон муҳаббат.
Нозларинг тугар қачон, гўзалим?
Дилимизда хор ҳамон муҳаббат.

Нозли-нозли қарайсан гоҳо,
Нозли-нозли гўзалсан танҳо.
Айтмайсан негадир севишингни,
Нозли-нозли севасан аммо. (х2)

Фикр қўшиш