Зохиршох Жураев - Йиглайверма

Зохиршох Жураев - Йиглайверма
Зохиршох Жураев - Йиглайверма

Зохиршох Жураев - Йиглайверма Текст песни

Йиғлайверма, ёшинг арт,
Қийнаб эзар дард, ҳасрат. (х2)
Бахтингни ўйлаб албат,
Бир куни отанг келар,
Бир куни онанг келар. (х2)

Йиғлайверма, йиғлайверма.

Дилни азобдан қутқар,
Қалбингни дарддан кўтар.
Йиғлама, болажон, етар, {х2}
Бир куни отанг келар,
Бир куни онанг келар.

Йиғлайверма, йиғлайверма. {х2}

Айрилиқда қийналиб,
Юрма ғамга ийманиб,
Ишон, йиғлаб, ёлвориб
Бир куни отанг келар,
Бир куни онанг келар.

Меҳрга ташна мурғак
Бахтни ҳис этмас гўдак,
Бу кунларинг бир эртак,
Бир куни отанг келар,
Бир куни онанг келар.

Йиғлайверма, йиғлайверма. {х2}

Юрак-бағринг бўлиб қон,
Айрилиқдан дил гирён.
Қадрингни билиб, ишон,
Бир куни отанг келар,
Бир куни онанг келар.

Ўпиб кўз-у қошингдан,
Силаб аста бошингдан,
Фақат ишонгин ростдан –
Бир куни отанг келар,
Бир куни онанг келар.

Етиммассан, куйинма,
Йўқ меҳрни ҳеч кутма.
Болагинам унутма:
Ватан отанг бўлар,
Ватан онанг бўлар.

Болагинам унутма:
Ватан отанг бўлар,
Ватан онанг бўлар.

Йиғлайверма, йиғлайверма. {х2}

Фикр қўшиш