Сардор Тоиров - Бахтингни топ

Сардор Тоиров - Бахтингни топ
Сардор Тоиров - Бахтингни топ

Сардор Тоиров - Бахтингни топ Текст песни

Яширасан нигоҳларинг,
Гўзал кўз-у қароқларинг.
Менга сўнгги сўз айтолмай,
Қалтирайди дудоқларинг.

Айтақолгин, яширма,
Бўлди, дардинг оширма.
Сақлаб фарёдларингни,
Дарё қилиб тоширма.

Ўзи сезиб турибман,
Аранг кулиб турибман.
Қўлингдаги қоғозни,
Нетай, кўриб турибман.

Ахир бу таклифнома
Бахтимдан қайирмоқда.
Шу бир парчагина қоғоз
Севгимдан айирмоқда.

Бор, бор, бахтингни топ!
Қарамагин ортингга.
Бор, бор, бор, бахтингни топ!
Қулоқ солма қалбингга.

Видо они келмоқда,
Жудо они келмоқда.
Тақдир менинг устимдан
Балки атай кулмоқда.

Бўлди, кўзинг ёшлама,
Юрагингни ғашлама.
Менга ёзган хатингни
Йиртгин, айтма, бошлама.

Ўзи сезиб турибман,
Аранг кулиб турибман.
Қўлингдаги қоғозни,
Нетай, кўриб турибман.

Ахир бу таклифнома
Бахтимдан қайирмоқда.
Шу бир парчагина қоғоз
Севгимдан айирмоқда.

Бор, бор, бахтингни топ!
Қарамагин ортингга.
Бор, бор, бор, бахтингни топ!
Қулоқ солма қалбингга. (х1+х1)

Фикр қўшиш