Юлдуз Усмонова - Дона

Юлдуз Усмонова - Дона
Юлдуз Усмонова - Дона

Юлдуз Усмонова - Дона Текст песни

Севган гўзал эмасдир,
Севилган гўзал дерлар.
Муҳаббат охири йўқ,
Жаннатий гўзал дерлар.

Пешонамга ишқ бицин,
Азалдан-азал дерлар.
Ягонасан мен учун,
Бир донанг бўлай ўзим.

Дона, дона, бир донанг бўлай,
Бахтинг учун қурбонинг бўлай.
Санинг учун ягона бўлай,
Севгилингман, бир донанг бўлай. (х2)

Дардим билсанг, дардингни
Жоним билан олай, ёр.
Томирингда оққан меҳр,
Жону-дилинг бўлай, ёр.

Куним битган паллада
Остонангда ўлай, ёр.
Ягонасан мен учун,
Бир донанг бўлай ўзим.

Дона, дона, бир донанг бўлай,
Бахтинг учун қурбонинг бўлай.
Санинг учун ягона бўлай,
Севгилингман, бир донанг бўлай. (х2)

Фикр қўшиш