Интик булманг, боролмайман сиз томонга узбекча шер

Интик булманг, боролмайман сиз томонга

Интиқ бўлманг, боролмайман сиз томонга,
Борар йўлим макон этмиш тиканзорлар,
Ўксик дилим чап беролмас минг гумонга,
Ишқ уйини бузмоқ истар дилозорлар...

Интиқ бўлманг, боролмайман сиз томонга,
Ҳолим хароб шамчироқдай сўнмоқдаман,
Айрилиққа кўнинг, чиданг сиз армонга,
Сизсизликка мана мен ҳам кўнмоқдаман...

Интиқ бўлманг, боролмайман сиз томонга,
Умидларим сарғаймоқда хазон бўлиб,
Кўнглим нишон гоҳ ҳақиқат, гоҳ ёлғонга,
Яшаяпман сизсизликдан ғамга тўлиб...

Интиқ бўлманг, боролмайман сиз томонга,
Қаранг ана, виқор ташлар катта жарлик,
Чорламангей, раҳм қилинг ширин жонга,
Муҳаббатим юрагимда, шу етарлик...

Интиқ бўлманг, боролмайман сиз томонга,
Ранжиб мендан, ёрим, абгор дилим ўйманг,
Қочолмасмиз бу тақдирдан ҳеч қаёнга,
Менку адо бўлдим, энди сиз ҳам куйманг...

Интиқ бўлманг, боролмайман сиз томонга,
Сўнгги умид сиртмоғига ўзни осдим,
Охир, ёрим ўздан кечиб сиз томонга,
Муҳаббатим ҳаққи мана оёқ босдим...

Изохлар 1

Офлайн
ХУРШЕД
ХУРШЕД 6 декабря 2019 06:25
Хасадгўйлар Хасад қилсалар,
- Майли ёмон йўлга Йўлласин,
- Мусофирдан юрган Юртдошлар,
- Барчангизни Аллох Қўлласин.

- Дўстларингиз сизни Сотганда,
- Тухмат ила Тошлар отганда,
- Алам Дилга Тиғдай ботганда,
- Барчангизни Аллох Қўлласин.

- Номард Замон бўлди, бу Замон.
- Юрагимда бир тугун Армон.
- Қайда бўлманг Ахли Мусулмон,
- Барчангизни Аллох Қўлласин.

- Бошга Мушкул тушса, солманг Дод,
- Тоат қилиб Рабни этинг Ёд,
- Бандасидан сўраманг Нажод,
- Барчангизни Аллох Қўлласин.

- Бағритошлар Бағрингиз Ўйиб,
- Кўзингизни майли Хўлласин,
- Эх Душманлар қолсинлар Куйиб,
- Барчангизни Аллох Қўлласин..

Сиз мени шунчаки унутолмайсиз

Чикара олмайсиз хаёлингиздан.

Хали куп эслайсиз кулишларимни,

Излайсиз хаттоки аёлингиздан..


------------------------------------------

Бир лахза булсада булгин ёнимда,

Интизор умримга бир бора кайтгин.

Етаклаб келсинлар сени согинчлар,

Бир бора согиндим деб шивирлаб айтгин.

Сиз мени шунчаки унутолмайсиз

Чикара олмайсиз хаёлингиздан.

Хали куп эслайсиз кулишларимни,

Излайсиз хаттоки аёлингиздан..


------------------------------------------

Бир лахза булсада булгин ёнимда,

Интизор умримга бир бора кайтгин.

Етаклаб келсинлар сени согинчлар,

Бир бора согиндим деб шивирлаб айтгин.[/quote]
[quote=ХУРШЕД]Хасадгўйлар Хасад қилсалар,
- Майли ёмон йўлга Йўлласин,
- Мусофирдан юрган Юртдошлар,
- Барчангизни Аллох Қўлласин.

- Дўстларингиз сизни Сотганда,
- Тухмат ила Тошлар отганда,
- Алам Дилга Тиғдай ботганда,
- Барчангизни Аллох Қўлласин.

- Номард Замон бўлди, бу Замон.
- Юрагимда бир тугун Армон.
- Қайда бўлманг Ахли Мусулмон,
- Барчангизни Аллох Қўлласин.

- Бошга Мушкул тушса, солманг Дод,
- Тоат қилиб Рабни этинг Ёд,
- Бандасидан сўраманг Нажод,
- Барчангизни Аллох Қўлласин.

- Бағритошлар Бағрингиз Ўйиб,
- Кўзингизни майли Хўлласин,
- Эх Душманлар қолсинлар Куйиб,
- Барчангизни Аллох Қўлласин..

Сиз мени шунчаки унутолмайсиз

Чикара олмайсиз хаёлингиздан.

Хали куп эслайсиз кулишларимни,

Излайсиз хаттоки аёлингиздан..


------------------------------------------

Бир лахза булсада булгин ёнимда,

Интизор умримга бир бора кайтгин.

Етаклаб келсинлар сени согинчлар,

Бир бора согиндим деб шивирлаб айтгин.[/quote]

Фикр қўшиш