Ошхонада қўл келиши мумкин бўлган кичик айёрликлар

Ошхонада қўл келиши мумкин бўлган кичик айёрликлар
Ошхонада қўл келиши мумкин бўлган кичик айёрликлар


Уйга ташриф буюрган меҳмон сизни қай даражада озодалигингини ошхонангизга қараб бемалол билиб олиши ва сизга баҳо бериши мумкин. Бу борада бекалар учун бериладиган бир нечта фойдали маслаҳатлар зарар қилмайди. Марҳамат улар билан танишинг!

1. Қовоқ, кабачки ва бошқа шу каби маҳсулотларни ичидаги тухумларидан тозалашда махсус музқаймоқ қошиқчасидан фойдаланинг, қошиқча сабзавотлар ичини тозалаш билан бир қаторда уларга ажойиб кўриниш бахш этади.

2. Тайёрлаган таомингиз керагидан ортиқ ёғли бўлиб кетдими, бунда сизга муз бўлакчаси ва қоғоз сочиқ ёрдам беради. Муз парчасини сочиқча ичига солиб, уни овқат устига қўйинг, муз бўлаги ортиқча ёғларни ўзига тортиб олади.

3. Озиқ-овқатлар учун мўлжалланган плёнкани совиткичда сақланг, бу борада дунёнинг бош ошпазлари шундай қилишади, чунки совиткичда турган плёнкадан фойдаланиш осонроқ бўлади.

4. Апелсин ёки мандарин пўстлоғини тозалашни ёқтирмайдиганлар учун осон йўл, ушбу меваларни тозалашдан олдин микротўлқинли печга 20 сонияга қўйинг, шунда уларнинг пўстини тозалаш осон бўлади.
5. Қайнатилган тухумни қийинчиликсиз тозалаш учун уни қайнаётган пайтда сувнинг ичига бироз сода ёки цирка солиб юборинг.

6. Лимондан кўпроқ шарбат тайёрлашни истасангиз, уларни олдин музлатинг, сўнгра 15-20 сонияга микротўлқинли печга қўйинг.
7. Пишлоқни қирғичдан ўтказишда қийинчилик бўлмаслиги учун уни ишлатишдан олдин 30 дақиқага музлаткичга қўйинг.

8. Тўғраётган пиёзингиз кўзларни ёшлатмаслиги учун ҳам 30 дақиқа музлаткичдан фойдаланинг.

9. Макарон пишишини қозон олдида кутиб туриш шарт эмас, шунчаки қайнатаётган макарон идиш устига ёғоч қошиқ қўйинг ва бошқа ишлар билан шуғулланаверинг, ёғоч макарон қайнаётган сувнинг идишидан тошиб кетмаслигини таъминлайди.
10. Тайёрлаган кексларингиз учун мўлжалланган махсус таг қоғозлари ўрнига пергамент қоғозларидан фойдаланинг, бу кексларнинг янада чиройли кўринишга эга бўлишига ҳам ёрдам беради.

11. Пица ёки шу каби пишириқларни микротолқинли печда пишириш учун уларнинг яқинига стаканда сув қуйиб қўйинг, бу пишириқларни қуруқ бўлиб қолишидан сақлайди.

12. Кўкатларни ўз ҳолида сақлаб қўйиш учун уларни муз бўлакчаси шаклида музлатинг, сўнгра улардан хоҳлаган пайтингиз фойдаланишингиз мумкин.

Тез вазн ташлашга имкон берувчи Зумба ҳақида маълумотлар

Тан олиш керакки фитнесс машғулотлари ҳам, тренажор машқлари ҳам бизни жуда толиқтиради. Вазият шунчалар оғир ҳолатга етиб келадики, барчасига қўл силташни истайсиз. Аммо спорт машғулотларини қизиқарли юмишга айлантириш ҳам имконсиз иш эмас....

Антиқа ғаройиб ва ноодатий машиналарнинг фото суратлари

Автомобил эгаси ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Баъзи одамлар бошқалардан ажралиб туриш ёки ўзининг ижтимоий мавқеини таъкидлаш учун қиммат ёки ноёб автомобилларни сотиб олишади. Бошқалар эса эътиборга лойиқ бўлмаган машинани мутлақо ғайриоддий нарсага айлантиришга қодир, улар кўчаларда ўтаётганларнинг кўзига тушланиб, атрофига селфи...

Хоналар учун парда танлашдаги кичик қоидалар

Ётоқхона, ошхона, меҳмонхонадаги пардалар услубини ўзгартириш ҳақида тез-тез ўйлаб қоласизми? Бу барчамиз учун интерернинг оддийгина бир буюми, аммо айнан у уйингиз дизайнини ўзгартириб юбориши мумкин. Пардалар салонига йўл олишдан аввал маслаҳатларимиз билан танишиб чиқинг......

Ҳеч ким ўйнашни хоҳламаган бироқ ҳақиқий шедеврга айланган 12 та рол

Актёрлар Голливуд роллари учун ўзаро кураш олиб боришади ва кастинг учун узоқ навбатда туришади деган стереотип мавжуд. Режиссёрлар ва продюсерлар санъатколарнинг санъат учун қилган қурбонликлари ҳақида ҳикоя қилишни яхши кўрадилар. Аммо аслида, машҳур актёрлар тарк этган, кейинчалик култга айланган кўплаб роллар мавжуд....

МcДоналдъснинг илк ресторан тармоғи

Бугунги кунда МcДоналдъс ҳақида эшитмаган одам бўлмаса керак. Ҳўш унинг илк тармоғи қайси эканлиги ҳам барчага ойдинмикан? Қуйидаги мақоламизда айнан шу ҳақида маълумотлар келтириб ўтамиз. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Кичкинтойлар ҳақидаги қизиқарли фактлар

Болалар ҳаётимизни айтиб бўлмайдиган даражада завқ-у шавққа тўлдиришади. Уларсиз ҳаётни тассавур қилиб бўлмайди. Биргина табассуми билан ҳаётимизни нурга тўлдиришга қодир ушбу миттивойлар ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизга тақдим этиш истагидамиз. Марҳамат улар билан танишинг!......

Билл Гейтснинг болалиги тоғрисида қизиқарли 8 факт

1975 йилда Билл Гейтс Миcрософтга асос солиб, бу бутун дунёга катта таъсир кўрсатди. Гейтс сайёрадаги энг бой ва энг обрўли одамлардан бири бўлиб, хайрия ишларига эҳсон қилиш бўйича рекорд ўрнатмоқда. Биз сизни афсонавий шахснинг болалиги ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан танишиб чиқишга таклиф қиламиз....

Бақлажоннинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қизиқарли 5 маълумот

Бақлажоннинг асл ватани Ҳиндистон бўлиб, у мазкур ҳудуднинг тропик шароитларида илк бор етиштирилган. Бошқа ўлкаларга эса кейинроқ тарқалиб, ўзгача иқлим шароитларига ҳам осонлик ила кўника олди. Ботаника нуқтаи назаридан олиб қарайдиган бўлсак, у сабзавот эмас резавордир. Ўзининг фойдалилик жиҳатлари билан эса кўпчилик маҳсулотларни ортда...

Вирус ҳамда эпидемия ҳақидаги энг яхши филмлар

Кино оламида эпидемиялар ҳақида ҳикоя қилувчи филмлар ҳаддан ташқари кўп. Аммо, уларнинг аксарият қисми фантастика намуналари бўлиб, реал ҳаёт тушунчасидан бутунлай йироқда......

Мўғул ҳақидаги қизиқарли фактлар

Мўғулистон - аксарият одамлар мактаб тарихидаги китоблардан фақат ваҳший кўчманчилар гуруҳи билан эсланадиган диёр. Бир вақтлар ҳаммаси айнан шундай эди, аммо замонавий Мўғулистон ўтган асрлардан бу қадар ўзгармади. Уфқдан уфққа чўзилган чексиз даштларни яна қаерда ҳам кўриш мумкин? Фақат бу ерда ва Аргентина пампасида ҳам....

Фикр қўшиш