Бахт деган инсон... узбекча шер

Бахт деган инсон...
Бахт деган инсон...

Ўзим бўлдим, ўзимга сирдош,
Елкам узра соғинч, қадрдон.
Юрак кутти қучганча бардош,
Сиз ўшасиз, мен кутган инсон !

Йиллар сочди аямай ғамлар,
Армонларим тўпласам, уммон.
Бугун қалбда сўтилди чоклар,
Сиз ўшасиз, қалбдаги инсон !

Хайхот, раҳим қилдими тақдир,
Ё, сабримга бўлдими хайрон.
Умид хақдир, муҳаббат хақдир,
Сиз ўшасиз, умидим инсон !

Сизни излаб не йўллар кечдим,
Ғийбатларга бўлсамда, қурбон.
Ёлғизликка қасамлар ичдим,
Сиз ўшасиз, ёлғизим, инсон !

Майли дунё мендан юз бурсин,
Теграм узра айлансин гирён,
Фақат бахтим юз бурмай турсин,
Сиз ўшасиз, "Бахт", деган инсон !!!

Фикр қўшиш