Бир мусофир бўлиб кўринг сиз узбекча шер

Бир мусофир бўлиб кўринг сиз
Бир мусофир бўлиб кўринг сиз

__Соғинч нима билай десангиз 
__Қалб тубини кўрай десангиз 
__Қишдан ёзни сўрай десангиз 
__Бир мусофир бўлиб кўринг сиз 

__Юртнинг кадрин улардан сўранг 
__Ишкнинг дардин улардан сўранг 
__Такдир зарбин улардан сўранг 
__Бир мусофир бўлиб кўринг сиз 

__Кечалари уйкуси кочар 
__Хаёлидан не ўйлар кечар 
__Тушларида юртига учар 
__Бир мусофир бўлиб кўринг сиз 

__Тоби кочиб ётар гохида 
__Ким сўрайди холин ё Худо 
__Ширин жондан килмагин жудо 
__Бир мусофир бўлиб кўринг сиз 

__Боласини туш кўрар бирок 
__Онажонин кўролмас узок 
__Мусофирлик оёкка тузок 
__Бир мусофир бўлиб кўринг сиз 

__Уйин эслаб кўнгли бузилар 
__Кўзларидан ёшлар тизилар 
__Бутун юрак-бағри эзилар 
__Бир мусофир бўлиб кўринг сиз

__Мусофиринг асра АЛЛОХИМ 
__Омон-эсон кайтсин илохим 
__Кабул айла бу илтижойим 
__Адашмасин йўлидан доим__!

Фикр қўшиш