Ростгўйлик ("Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим… ")

Ростгўйлик ("Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим… ")
Ростгўйлик ("Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим… ")

Бир эркак болаларини олиб, ўйингоҳга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди:

– Чипта неча пул туради?

– Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?

– Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.

Чиптачи кулиб дебди:

– Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин.

– Тўғри, сиз буни пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…

Фикр қўшиш