Инсонийлик

Инсонийлик
Инсонийлик

1982 йил. Университет қошидаги лицейнинг 2-курс ўқувчилари иқтисодиёт фани ўқитувчисини кутишаётган эди. Синф ўқувчиларнинг шовқин-суронидан ларзага келаркан, эшикдан қаттиқўл устознинг қораси кўринди. У болаларга совуқ нигоҳини қадаб, қўлидаги бур билан доскага каттакон 1 рақамини ёзди.

- Қаранглар! - деди у.

- Бу инсонийлик. Инсонийлик ҳаёт бизга бериши мумкин бўлган энг қимматбахо нарса. Кейин «1» нинг ёнига 0рақамини ёзди:

- Бу муваффақият. Инсонийлик муваффақият билан бирга бўлса, «1» ни «10» га айлантиради, - деди устоз ва доскадаги рақам ёнига яна бир «0» қўшди.

- Бу эса тажриба. «10» бўлсангиз «100» га айланасиз. Нолларни истаганингизча қўшинг: малака, қобилият, интизом, севги ва ҳоказо. Қўшилиб бораётган ҳар бир нол инсонийликни 10 баробар кучли қилади. Кейин қўлига латтани олиб, катор бошида турган «1» ни ўчириб ташлади Доскада бир талай «0» лар қолди. Устоз сукунатни бузиб, деди:

- Инсонийлик бўлмаса, бошқаси бекор!!! Синфда тағин жимжитлик ҳукм сурди.

Фикр қўшиш