Ботир Кодиров - Узим айланай

Ботир Кодиров - Узим айланай
Ботир Кодиров - Узим айланай

Ботир Кодиров - Узим айланай Текст песни

Эй ҳурмалак, эй гулпари,
Дилда ҳислар сенга бари. (х2)
Ақлим олиб қўйдинг мани,
Ўзим айланай. (х2)

Кулгичларинг олди жоним,
Қалбимга ишқ солди, жоним.
Васлинг дилда қолди, жоним,
Ўзим айланай.

Васлинг дилда қолди жоним,
Ўзим айланай.

Кўнглим ярим, ризқим ярим,
Юзинг кўролмай.
Сенинг шаҳло кўзингдан-ей
Ўзим айланай.

Юзинг тўсиб турган рўмол,
Ҳуснинг ёпиб этмоқда лол.
Кўнглим олиб қўйдинг беҳол,
Ўзим айланай.

Аста майин кулишлардан,
Жон десам, лаб буришлардан,
Минг нозланиб юришлардан,
Ўзим айланай. (х2)

Кўнглим ярим, ризқим ярим,
Юзинг кўролмай.
Сенинг шаҳло кўзингдан-ей
Ўзим айланай.

Ўша кундан бўлиб бедор,
Юрак-бағрим бўлмоқда зор. (х2)
Сендай сулув гулдан, эй ёр,
Ўзим айланай. (х2)

Кўнглим ярим, ризқим ярим,
Юзинг кўролмай.
Сенинг шаҳло кўзингдан-ей
Ўзим айланай. (х2)

Сенинг шаҳло кўзингдан-ей
Ўзим айланай. {х2}

Фикр қўшиш