Ўғил бола тарбиядаги нозик жиҳатлар

Ўғил бола тарбиядаги нозик жиҳатлар
Ўғил бола тарбиядаги нозик жиҳатлар


Фарзанд тарбияси нозик масала, ўғил боланинг тарбияси эса икки баробар кўпроқ меҳнат ва эътиборни талаб этади. Чунки эркак киши оила бошлиғи, ҳар қандай шароитда ҳамма оғирликни ўз бўйнига олиши ва муаммони ҳал қилиш йўлларини билиши лозим. Қуйида ушбу мавзуга оид баъзи маслаҳатлар берилади.

1.Ўғил боланинг тарбияси билан ота шуғулланиши лозим. Туғилиши биланоқ. Ҳа, айнан ўзининг туғилиши билан. Чунки оиладаги тарбия – бу авваламбор насиҳат эмас, намунадир. Ўғил бола отасининг гапига кирмайди, у отасининг хулқи, юриш-туриши ва гап-сўзидан андоза олади.

Оналарга савол – ўғлингиз отасига ўхшашини хоҳлармидингиз?

2. “Ҳақиқий эркак” деганда нима тушунилади? Эркак деганда кучли жинс вакили тушунилади. Кучли дегани эса қарорларни қабул қилишни билиши ҳамда жавобгарликни ўз бўйнига олишни билиши керак,дегани.


Ота-оналарга савол – ўғлингиз мустақил қарор қабул қилишни ва улар учун жавобгарликни бўйнига олишни биладими?
3.Қарор қабул қилиш билан жавобгарликни бўйнига олиш – бу бир танганинг икки томонидир. Бирини бажарса, иккинчисини ҳам эплаши керак. Масалан, эркак киши қарор қабул қилса-ю, унинг учун аёл киши жавоб берса, бу онасининг боласи, ҳисобланади. Ёки бўлмаса, эркак киши қарор қабул қилмайди, бироқ бунинг учун жавоб берса, унда у аёл кишининг гапидан чиқмайдиган эркак бўлиб қолади.

4.Эркинлик ўзини тия билишдан бошланади. Шарқ мақолларидан бирида шундай дейилади: “Авваламбор сувни туя ичади, чунки унинг қўллари йўқ. Иккинчи бўлиб, эркак киши ичади, чунки унинг сабри йўқ. Учинчи галда эса аёллар сув ичади”.

Бизнинг тарбия тизимимизда эса қуйидагича навбат бўлади: “Энг биринчи навбатда – онага, чунки у аёл киши, иккинчи ўринда ҳимоясиз жониворларга. Ва ниҳоят учинчи ўринда эркак кишига, чунки эркак киши олийжаноб бўлиши керак”.
5. Бола неча ёшидан бошлаб эркак киши ҳисоблана бошлайди? Ақлини таниши биланоқ, яъни уч ёшдан бошлаб. Ҳа, ажабланманг, айнан уч ёшдан.

Айнан шу ёшдан бошлаб болага “Сен – эркак кишисан!”, деб қулоғига қуйиш лозим. Аян шу ёшдан бошлаб болага “Бажаришинг шарт!”, деб уқдириш лозим. Афсуски, атрофга назар солганда ўзини бирор нарсага мажбур эта оладиган эркакларни топиш амримаҳол. Ахир эркак киши ҳамма нарсани билиши ва бажара олиши шарт.

Яъни, эркак киши чидамли бўлиши, ўз нафсини енга олиши, хато қилса, уни тузата билиши, меҳрибон бўлиши, қаттиққўл, қўпол бўлиши, сўзига жавоб бера олиши лозим. Умуман эркак киши ҳамма нарсани билиши ва ҳар қандай шароитда ўзини йўқотиб қўймаслиги лозим.
6.Ўғил болага туғилиши биланоқ эркак кишига қилгандек муомала қилиш керак. Гўдак болангиз қўлингизда йиғласа, уни “Эркак киши ҳам йиғлайдими?” деб овутинг.

Бу билан сиз ўзингизни ҳам, уни ҳам шунга ўргатиб борасиз. Ҳа, болага ҳудди катталарга қилгандек, муомала қилиш лозим. Бу гўдак билан ўйнамаслик, уни эркаламаслик ва меҳр бермаслик керак, дегани эмас, албатта.

7.Бола янглишишига қўйиб бериш керак. Майли, янглишиб у теварак атрофини ўрганади, унинг чегарасини топишга ҳаракат қилади. Болани хатолари учун жазолаш керак эмас, уларни тузатишни ўргатиш лозим. Бола ўз хатосини ўзи мустақил ҳолда, фақат сизнинг ёрдамингиз билан тузатишни ўрганиши керак.

Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузиялар

Бизнинг миямиз бутун ҳаётимизни бошқаради ва ҳар сонияда жуда кўп маълумотни қайта ишлайди. Аммо вақти-вақти билан у бизни алдаётганга ўхшайди. Масалан: агар сиз қўлингизни сув остига туширсангиз, шаклини йўқотгандек ёки ҳатто сиздан узоқда турганга ўхшайди. Мия бошқа кўплаб нарсалар билан бир хил ҳийла-найрангларни амалга оширади ва биз ҳар доим...

Тарихдаги энг машҳур ҳукмдор аёллар

Ҳукмронлик қадим замонлардан бери эркаклар қўлида бўлиб келган, аммо шунга қарамай кучли ҳукмдор аёллар ҳам яшаб ўтишган. Уларнинг айримлари сиёсат бобидаги донолиги ила ажралиб турган бўлсалар, бошқалари адолатли эканлиги билан ном қозонган....

Қимматбаҳо зумрад тоши ва у ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

Зумрад кристаллари салбий энергиядан халос бўлишга ёрдам беради, эгасини ижобий томонга йўналтиради, бизнес ва ташаббусларда муваффақият келтиради. Ушбу ноёб тошлар одамга муаммоларни ҳал қилиш ва ҳаётдаги қийинчиликларни енгиш учун зарур бўлган кучни беради......

Иммунитет кўтаришнинг 7 хил усули

Иммунитет ажойиб нарса. У ҳаммамизда бор ва уни ҳамиша мустаҳкамлаш ва кучайтириб бориш керак, чунки иммунитет грипп ва шамоллашдан тортиб саратон хасталигигача сақлайди....

Коронавирус инфекциясига чалинган машҳурлар

Хитойнинг Ухан шаҳрида пневмония аломатларига ўхшаш касаллик тарқалди. Сўнгра кенг ёйила бошлади. Дунёнинг айрим мамлакатларида ушбу касалликка чалинганлар сони хитойликларнинг сонидан ошиб кетган. Минглаб беморларнинг орасида таниқли одамлар, актёрлар, спортчилар, сиёсатчилар ҳам бор. Бугунги мақоламизда Коронавирус билан касалланган машҳурлар...

Пица ҳақидаги қизиқарли фактлар

Бугунги кунда турли-туман егуликлар-у, тезпишар овқатлар кенг оммалашган. Барчага бирдек ёқиб улгурган пица ҳақидаку айтмасак ҳам бўлади. Мақоламиз орқали пица ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизлар билан бўлишмоқчимиз....

Сенга гап олиб келган одам сендан ҳам гап олиб кетади

☝️Сенга гап олиб келган одам сендан ҳам гап олиб кетади. ☝️Фойдангга гувоҳлик берган одам зарарингга ҳам гувоҳлик беради. ☝️Фойдангга журъат қилган одам зарарингга ҳам журъат қила олади....

Экстремал туризм учун энг муносиб масканлар бешлиги

Одатда, кўпчилик спортнинг экстремал турлари билан шуғулланишга ҳайиқишади. Туристик ташкилотларнинг маълум қилишларича, экстремал туризм ривожланган мамлакатларга ташриф буюрадиган сайёҳларнинг аксарият қисми эркаклар экан. Бугунги мақоламизда сизни экстремал туризм учун энг муносиб масканлар билан таништирамиз!...

Таниқли психолог Михаил Литвакдан ҳаётий масалаларни ҳал этишда асқотадиган 8 та маслахат

Атрофдагилар билан муносабатда бўлиш инсондан муайян кўникма талаб этади. Нима ҳам дердик, баъзида ҳатто ўз кўнглимизга йўл топиш ҳам қийин кечади-ку, бунисини қўяверинг. Таниқли психолог, психотерапевт Михаил Литвакнинг ҳаётий масалаларни ҳал этишда асқотадиган 8 та маслахатни эътиборингизга ҳавола этар эканмиз, атрофдагилар билан мулоқот...

Дубайнинг энг машхур ва чиройли жойлари

Ушбу бетакрор шаҳар ҳақида жуда кўп бор эшитганингиз аниқ. Унинг ўзига ҳос кўриниши бутун дунё сайёҳларини гул шираси каби ўзи томон тортиб туради. Шу сабабли ҳам бугунги мақоламизни айнан мана шу мўжизавий шаҳарга бағишлаш ниятидамиз....

Фикр қўшиш