Кучликдан ҳам кучли бор

Кучликдан ҳам кучли бор
Кучликдан ҳам кучли бор


Жудаям чиройли, қоматлари келишган ёш қиз кучли, гавдали, навқирон йигит билан кетаётган эди. Улардан олдинроқда, кекса, қалтироқ касалга чалинган чол зўрға гандираклаб юриб борарди.

Йигит ва қиз айнан унга яқинлашишганида чолнинг оёғи лой сув билан тўлган чуқурга тушиб, қизнинг кийимларига кўпгина сув сачраб кетди. Қиз:
- Нималар қилдинг, ҳайвон, бефаросат чол, эшак?! - деб чунонам чолнинг юзига қичқирдики... йигит ҳеч нарсани ўйламай чолга қаттиқ зарба бериб йиқитди. Нафрат билан қарашди.


Чол аста ўрнидан турар экан, йигитнинг бақувват мушаклари, бўй - бастини кўриб, жавоб зарбасини бера олмаслигини тушунарди. Ҳеч ким эшитиб тушуна олмайдиган, заиф овозда нималарнидир пичирларди. У ҳали туриб улгурмасдан, чуқурнинг ёнидаги бинога йигит ва қиз кириб кетишди. Бинонинг зиналаридан кўтарилар эканлар, йигитнинг бехосдан оёқлари тойилиб йиқилди. У думалаб бинодан чиқиб, айнан чол йиқилган чуқурга келиб боши билан тушди. Ўша заҳоти ўлди.

Қиз:
- Севгилим, севгилим, - деб бақира бошлади.
Чолга қараб:
- Сен уни ўлдирдинг! Сен айбдорсан! - деб бор овози билан қичқирди. Яқинларини чақирди. Дарров одамлар тўпланди. Барчалари чолни айбдор деб билиб, қозининг ҳузурига олиб бордилар. Қиз:
- Бу чол, сеҳргар, жодугар, у нималарнидир айтиб, пичирлагандан кейин, эрим йиқилиб ўлди! - деди. Қози чолдан сўради:
- Нима бўлди?
Чол деди:
- Оёғим бехосдан сув тўпланган чуқурга тушиб кетди. Бу қизнинг устбошига сачради. У билан бирга бўлган йигит менинг бошимга қаттиқ урди. Унга менинг кучим етмасди. Лекин мен «Аллоҳим, бу йигит ўз кучини менда кўрсатди. Сен ҳам Ўз кучингни унда кўрсат!» дедим. Ҳеч қанча фурсат ўтмай у ўша чуқурга тушиб ўлди.
Қози қизга қараб:
- Турмуш ўртоғингни бу чол ўлдирмабди.
У сенинг ҳолингдан ғазабланиб, буни урибди. Бунинг Роббиси эса, эрингни жонини олибди! - деди.

Зулм кўрсангиз, Аллоҳга юзланинг. У Эшитувчи. У Кўрувчи.

Оёқларингиз ерда из қолдирса, тилингиз қалбларда қолиради.
Қандай из қолдириш ўз ихтиёрингизда.

Ҳеч кимни ғийбат қилмайдиган, тили билан озор бермайдиган, ўзини ўзгалардан афзал билмайдиган бўлиш, қандай яхши!

Бу дунёда барчамиз мусофирмиз. Бир -биримизни ранжитмайлик
© Умму Абдуллоҳ

Солиха ва айёр аёл

.. ☘️Солиха ва айёр аёл!🌸 Бир йигит хотинимга жин кириб олган деган гумон билан домланинг олдига борибди. Домла йигитнинг хотинини ўқий бошлабди. Кўп ўтмай аёлнинг ичидаги жин тилга кириб гапира бошлабди: - Бўлди бас қилинг, чиқаман фақат бир шартим бор....

КИССАВУР…

Саломат ҳам бир пайтлар учар эди. Ўмон йўлларга юравериб, охири эрининг бошини еди. Бир куни жанжаллашиб қолганларида билмасдан эрнинг бошига ўқлоғ билан туширганди. Миясига теккан экан. Касалхонага етмай жон берди....

Котил ота кисмати…

Котил ота кисмати…Достимиз дилидеги дардлар…!!! Барчага малумки киракашлик оила тебратиш,фарзандларнинг токис камоли учун енг кийин ва ночор ишлардан бири. 35 йил колим рулда болди.Тонг сахардан то ярим тунгача козларим толиб тирикчилик учун киракашлик килиб пул топардим.Базида фарзандларимга отанг нима иш килади дейишса киракаш деган созни кандай...

Бахтли булиш сири

Бир кишининг угли булиб, у: “Мен бахтсизман”, деб такрорлайверарди. Ота бахтли булиш сирини билиб келиш учун углини даврининг энг катта донишманди хузурига юборди. Йигит чулда кирк кун йул босиб, кузлаган манзилига......

Икки пиёла сув

Қадим замонда бойлиги билан мақтанувчи ҳукмдор бўлган эди. У қаерга бормасин, хазинасидан бир қисм олиб, уни бошқаларга кўз-кўз қилар эди......

Ҳикоя: Иллат

Ўнг тарафига янги қўшни кўчиб келди-ю, бу аёлнинг тинчи бузилди. Эркак қўшни тиш дўхтири, хотини эса уй бекаси экан. Аёл қўшни деярли кўчага чиқмас, меҳмондорчилик ёки қариндош-уруғлариникига борса ҳам оиласи, болалари билан бориб келарди. Бир-икки марта кундузи «Бир ғийбатлашай», деб кирганида унинг Қурон ўқиётгани устидан чиқди. Рўпарасида бир...

Холис ният...

"Мен Макка шахрида факирона хайот кечирар едим. Бир куни кочада хамйон топиб олдим. Уйга келиб очиб карсасам, ичидан бир шода марварид чикид. Бунакасини умримда корган емасман....

Темурийлар елчилари чин хокони хузурида

Озбекистон ва Хитой ортасидаги дипломатик алокалар тарихи олис асрларга бориб такалади. Тарихий манбалар бундан минг йиллар аввал хам халкларимиз ортасида савдо-иктисодий, маданий сохалардаги алокалар тараккий етганини корсатади. Наккошдан чиккан елчи Темурийлар хукмронлиги даврида Хитой билан дипломатик алокалар янада мустахкамланган. 1419...

Севги Бор Мен Ишонаман...

Базилар хозирги кунда хакикий севги колмаган дейишади. Лекин, мен унинг борлигига ишонаман. Озим гувох бöлганман шундай севгига. Бу худди кöркинчли тушга öхшайди... ...

Амир Темур отининг лақаби "Ўғлон" эди

Кўҳна мозийни йилқисиз тасаввур этиш қийин. Тўғрироғи, не-не қирғинларни бағрига босиб ётган ўтмиш саҳифаларида кўплаб жаҳонгирлар қаторида тарих мулкига айланган отлар изи бор. Дейлик, ҳазрати Муҳаммад солиоллоҳу алайҳи вассалам Буроқ, ҳалифа Али Дулдул, фотиҳ Искандар Буцефал каби арғумоқлар билан эсланади. Отчилик тарихи тадқиқини ушбу қадимий...

Фикр қўшиш