Дедилар: Севмоқ гуноҳ севги хакида шер

Дедилар: Севмоқ гуноҳ
Дедилар: Севмоқ гуноҳ

Дедилар: Севмоқ гуноҳ
Оллоҳдан бошқасини.
Дедим: Мен ишқ туфайли
Кўрдим Унинг аксини!..

Дедилар: Севги – ёлғон!
Ишонма чўпчакларга!..
Дедим: Дунё қурилган
Аслида эртакларга.

Дедилар: Кўзингни оч,
Осия бўлгайдирсан!..
Дедим: Фақат мен билан
Бахтингни қургайдирсан!..

Дедилар: Охири йўқ!
Бу йўлингдан қайт ахир!..
Дедим: Менга ҳисларинг,
Айт уларга, айт ахир!..

Дедилар: Афсус... Шайтон
Эгаллабдир жисмингни!..
Дедим: Тирикманки то,
Такрорлайман исмингни...

Дедилар: Эҳ, девона!..
Қаранглар тилагига!
Дедим: Ўлсам бир куни...
Кўминглар юрагига!

Фикр қўшиш