Ҳамдам Собиров - Осмонларда

Ҳамдам Собиров - Осмонларда
Ҳамдам Собиров - Осмонларда

Ҳамдам Собиров - Осмонларда Текст песни

Сени узатишди бошқага,
Кўриб туриб, кетаябман орқага.
Кўнглимни сўрамади ҳеч кимса,
Айтақол севишингни бошқага.

Айрилган кунимиздан бўлмади менда ҳаловат,
Юрагимга отилган ўқ, битмаяпти жароҳат.
Қанча яна давом этар ўртадаги адоват айт, айт?

Билмадим не кечади ҳолатим, ўйлама фақат,
Балки бизга берилган муҳаббатдан тугади вақт.
Уйингдагилар орзуси сени бахтинг эмас тахт, ҳа, ҳа.

Йиғлайверма, кўришамиз
Осмонларда, осмонларда, осмонларда.
Жимгина, кел яшайлик
Хаёлларда, хаёлларда, хаёлларда.

Ўртада йўқ ишонч, гапир айбларингни,
Парчаланган муҳаббат сен тараф, мен тараф.
Ўзингни қўлга ол, энди севги увол,
Тушунмасдан кўнгил, сен тараф, мен тараф.

Сенга бердим савол, кутаман – йўқ жавоб,
Синиб бўлган севги сен тараф, мен тараф.
Ҳей, сен тараф, мен тараф.

Дардларимни айтолмадим, соғинганда боролмадим,
Сени бахтли қилолмадим, ўзимни кечиролмадим.
Кўз ёшларинг артолмадим, бағримга тўйиб босолмадим,
Сочларингни силолмадим, ўзимни кечиролмадим.

Йиғлайверма, кўришамиз
Осмонларда, осмонларда, осмонларда.
Жимгина, кел яшайлик
Хаёлларда, хаёлларда, хаёлларда.

Фикр қўшиш