Жавоҳир Зокиров - Дономан

Жавоҳир Зокиров - Дономан
Жавоҳир Зокиров - Дономан

Жавоҳир Зокиров - Дономан Текст песни

“Дономан” деб уринма,
Нодонлигинг билингай.
“Ошноман” деб лоф урма,
Шайтонлигинг билингай.

Ушлаб туриб қўлда тор,
Бўлдим дема санъаткор.
Одамман деб чиранма,
Ҳайвонлигинг билингай.

Инсон не учун керак,
Виждонлари бўлмаса?
Замин не учун керак,
Инсонлари бўлмаса?

Топганингда гўзал боғлар,
Йўқотганингда ачинма,
Бу дунё омонат, бу дунё омонат.

Осмон не учун керак,
Юлдузлари бўлмаса?
Бургут не учун керак,
Жуфт қаноти бўлмаса?

Топганингга хурсанд бўлма,
Йўқотганингда ачинма.
Бу дунё омонат, бу дунё омонат.

Фикр қўшиш