Ҳамдам Собиров - Бахтли бўлолмадик

Ҳамдам Собиров - Бахтли бўлолмадик
Ҳамдам Собиров - Бахтли бўлолмадик

Ҳамдам Собиров - Бахтли бўлолмадик Текст песни

Биз бахтли бўлолмадик, айт не сабаб?
Гап-сўзлардан ё қочолмадик, айт ким сабаб?
Биз бахтли бўлолмадик, айт не сабаб?
Ёлғонлардан биз ўтолмадик, айт ким сабаб?

Юрагимни юлиб ташласам,
Энди исминг бошқа айтмасам,
Севгимизни кўмиб ташласам,
Бу мавзуга бошқа қайтмасам. (х2)

Мени энди эсингдан чиқар,
Ҳаммасига кўз юмдик, етар.
Ажралсак биз, кимлардир ютар,
Яраланган кўнгил қачондир битар.

Майли сен яхши яша, мен эса ёмон,
Йиғлама, севаман сени мен ҳамон.
Тош отганга тош отайми,
Ё қуёшдек жим ботайми,
Севгимизда гар бўлса гумон?

Юрагимни юлиб ташласам,
Энди исминг бошқа айтмасам,
Севгимизни кўмиб ташласам,
Бу мавзуга бошқа қайтмасам. (х2)

Фикр қўшиш