Мусахон Нурматов – Тобут минган отам

Мусахон Нурматов – Тобут минган отам
Мусахон Нурматов – Тобут минган отам

Мусахон Нурматов – Тобут минган отам Текст песни

Йўлим тўсма, ёлғон дунё,
Кетиб олай, пойин тавоф этиб олай.
Тўхта, эй халқ, етиб олай,
Тобут минган отам менинг,
Ҳеч топилмас донам менинг.

Қоч, эй дунё, тутма қўлим,
Етар, шунча тўсдинг йўлим.
Меҳримга зор, меҳри бўлим,
Тобут минган онам менинг,
Ҳеч топилмас донам менинг.

Дунё дедим, кетдим узоқ,
Шон-обрўга қўйдим тузоқ. (х2)
Ёйдек қадди, сочлари оқ, {х2}
Тобут минган отам менинг,
Ҳеч топилмас донам менинг. (х2)

Бир бормадим топиб имкон,
Олиб тўртта минг сўмлик нон. (х2)
Йўлим пойлаб, бергандур жон, {х2}
Тобут минган отам менинг,
Ҳеч топилмас донам менинг.

Билмасамда фарзларимни,
Жим тинглар у арзларимни.
Қандай тўлай қарзларимни? {х2}
Тобут минган онам менинг,
Ҳеч топилмас донам менинг. (х2)

У бўлмаса, бўлармидим?
Бу савлатга тўлармидим? (х2)
Кўнглин олсам, ўлармидим? {х2}
Тобут минган отам менинг,
Ҳеч топилмас донам менинг.

Бугун пушмон бошим ёрар,
Кўксим тўккан ёшим ёрар.
Қабри томон кетиб борар,
Тобут минган онам менинг,
Ҳеч топилмас донам менинг.

Фикр қўшиш