Зохид - Лаблари гунча

Зохид - Лаблари гунча
Зохид - Лаблари гунча

Зохид - Лаблари гунча Текст песни

Хаёлимга кириб олдинг,
Тик қаратиб кўзларинг.
Бир ўзинг, битта ўзинг,
Такрорланмас гўзалим.

Айт, нега нозларинг
Мени ўзига боғлаб қўйди?
Айт, нега кўзларинг
Мени ўзига авраб қўйди?

Қўйди, қўйди, қўйди ўғирлаб,
Севги дардига мани тўғирлаб.
Сочлари ортида мўлтиллаб,
Севгиси билан сеҳрлаб.

Лаб-лаблари ғунча,
Чиройлисан бунча.
Бошидаги “ободок”ида гулча,
Ярашиб туради бунча.

Шамол, шамол учиради сочлари,
Камон, камон, камондир қошлари.
Яхши кўриб қолдим, кўзлари мунчоғим,
Сани бир кун кўрмасам, тутади хуморим.

Борим, санда хаёлим,
Сан мани коинотим, кўзлари олмосим.
Тўққиз миллиард одам орасидан топиб қўйдим,
Сани ёрим, дилоромим,
Чиройлигим, мани қўғирчоғим.

Қўйди, қўйди, қўйди ўғирлаб,
Севги дардига мани тўғирлаб.
Сочлари ортида мўлтиллаб,
Севгиси билан сеҳрлаб.

Лаб-лаблари ғунча,
Чиройлисан бунча.
Бошидаги “ободок”ида гулча,
Ярашиб турар бунча.

Меҳрибонимсан ўзинг,
Бетакроримсан ўзинг.
Мафтун бўлдим мен сенга,
Шу шаҳло кўзларингга.

Кел, сени бахтли этай,
Бахтим тенгин бўлишай.
Тенг ярмини ол, сенга,
Ярми қолсин менга.

Фикр қўшиш