Соғиндим!.. согинч хакида шер

Соғиндим!..
Соғиндим!..

Сен ёзмайсан...
Мен ёзмайман...
Иккимиз жим.
Ғурур қурғур иккимизни қилди ажрим,
Ўртамизда соғинч тоғи бўлди ҳоким,
Соғиндим!..

Сен билмайсан,
Сен сезмайсан,
Ҳолим ёмон.
Бу соғинчдан абгор бўлдим, ранггим сомон.
Сени маҳкам қучишимга борми имкон?
Соғиндим!..

Ул соғинчни қалам таҳрир этолмайди,
Ошиқ кўнгил сендан кечиб кетолмайди,
Сендан бошқа менинг қадрим билолмайди,
Соғиндим!..

Кўзёш бўлиб сизиб чиқди тандан қоним,
Сенсизликда девона дил меҳрибоним.
Тортиқ қилай ишқим сенга ушла жоним,
Соғиндим!..

Сенсизликда жоним жуда оғриндим...

Фикр қўшиш