Соғиндим севгилим ёмон соғиндим согинч хакида шер

Соғиндим севгилим ёмон соғиндим
Соғиндим севгилим ёмон соғиндим

Кунларим ўтмоқда бир сизни қумсаб
Қаламим чарчади севгини сўзлаб
Ўткан кунларимиз бирма-бир эслаб
Соғиндим севгилим ёмон соғиндим!!

Билмай қийнагувчи дардларингизни
Гоҳи қизиқ-қизиқ гапларингизни
Ҳар куни ёзгувчи хатларингизни
Соғиндим севгилим ёмон соғиндим!

Дарё каби шошдим шамолдек елдим
Томчи-томчи бирла денгиздек тўлдим
Бугун атай сизни ёнизга келдим
Соғиндим севгилим ёмон соғиндим!

Кўнглимдаги ҳижрон, ғубор кетдию
Сабримнинг косаси тўлиб битдию
Сизсиз ёр бор ёғи бир кун ўтдию
Соғиндим севгилим ёмон соғиндим!

Фикр қўшиш