Ота меҳри

Ота меҳри
Ота меҳри

Узок кишлоклардан бирида яшовчи Отахонни ун беш ёшли угли оёгидан шикаст еб , каттарок шифокорларга курсатиш учун пойтахтга жунади. Отахон кап катта йигит булиб колган угли оёгини боса олмаганидан елкасига опичлаб олган. Кун иссиклиги сабаб ёки елкасидаги угли юки босибми отахон юз кузидан маржонлаб тер окарди...
Таксилар турадиган жойга етиб келаркан уларни курган таксичилар бири куйиб бири чакира бошладилар. Бир таксичи келиб отахон билагидан ушлаб уз машинаси томон торткилай бошлади.
- юринг ота машинага, каёкка борасизлар?. Отахон елкасидаги углини бир силтаб яна юкорирокка кутариб олдида таксичига караб,
- травматология шифохонасига, биласизми у жойни?мен шахарни яхши билмайман, узиз обориб куясиз... нархи канча булади? Отахон бир кули билан чунтагидаги хамёнини пайпаслаб куйди. Даволашга дори дармон, яна шифокор операция киламиз деса унга бериш керак. ..ёнидаги пули озрок, шунга хижолат булиб шофёрга каради...
Шу орада яна бир таксичи келиб отани бошка ёкка судрай бошлади.
- Мана мен биламан сиз айтган касалхонани юринг мен билан, йулкира нархиниям келишамиз юринг...
Отахон тер босган кавоклари остидан мултираб караб икки таксичи уртасида турар , елкасидаги углини хам замон бир кутариб юкорилаб куярди
- дада оёгим огриб кетяпти борайлик тезрок..Отахонни угли бетокатлана бошлади.
- йулкирага пулим озрокда болам, арзонрок олиб бориб куясизми?
- хе Отахон... сизни бекорга олиб бориб куйишимиз керакми? Бензинни нархи канча буляпти узи... Таксичилар бири куйиб бири отахонга йулкирани ошгани, борадиган шифохонаси узоклигини тушунтиришарди. Шу пайт отахонни оркасидан эгнига яхшигина кийинган 25 ёшлардаги бир йигит келдида отахонотахонни углини даст кутариб елкасида олди. Ва
- Кани юринг Ота, дедида йулнинг нариги четида турган маркаси чет элники, кора рангли машинасига караб бошлаб кетди. Ота елкасидаги юкдан енгиллаб юз кузини румолчаси билан терлардан арта ,йигит кетидан борди. Йигит углини машина ичига оёгини авайлаб уткизаркан
- ошна нима булди бу? дея нимтабассум билан бола елкасига ошналарча кокиб куйди. Отахон хам угли ёнига аста утираркан бундай машинага энди биринчи марта утираётгани учун хаяжон ва хижолатда йигитга караб куйди.
- ха Отахон, йул булсин? суради йигит.
- ха болам шу углими оёгини катта докторларга курсатай дегандим. Мен шахарни яхши билмайман, у шифохонаниям каерда билмасам...
- Майли ота хавотир олманг. Мен узим олиб бораман сизларни. Ёшим 27да уйланганман, беш йил булди. Хали фарзандимиз йук. Сизни углингизни елкалаб кутариб олганизи куриб мен хам шундай Ота булгим келди... оталик мехри бошкача булса керак а Отахон ? Йигит шифохонага етгунларича уларни гох хазил гох жиддий маъноли гаплари билан зериктирмай борди . Касалхонага етиб, машинасини четрокка куйдида болани яна даст кутариб шифокор хузирига олиб кириб кетди. У ерда кайси хоналарга кириш керак булса узи болани кутариб юриб учраб чикдилар. Кейин болани яна машина ичига утказдида, шифокор ёзиб берган когозни олиб бир неча аптекаларга учраб дори дармонларини сотиб олди ва катта кора селофан пакетга солиб отахонни ёнига куйди. Уларни яна ортига, уз машинасига утирган таксилар турадиган бекатга кайтариб олиб келди. Шунда Отахон минг хижолат билан чунтагидан бор пулини олиб йигитга узатди..
- болам канча булади бу хизматлариз, бор пулим шу эди етадими? Йигитга мехр билан караб турган Отахонга йигит,
- Отахон... менга пул керакмас... ишим яхши, мол давлатим етарли... факат дуо килинг... мени хам сизни углиздек фарзандларим булсин... дуо килинг Отахон шу етади.
Отахон ва углини кузатиб куйиб эндигина ишига бор иш учун йулга чиккан йигит телефони жиринглади...
Аёли ...
- .... мени кунгим айниябди... бозордан аччик карамли салат олиб келинг ....
Йигит титрокдан кулидаги телефони ерга тушай деди... ё Аллохим узинга бехисоб шукурлар булсин!!!
Шу сузларни эшитадиган куним хам бор экан...

Фикр қўшиш