Мусофирман бегона шахар узбекча шер

Мусофирман бегона шахар
Мусофирман бегона шахар

Мусофирман бегона шахар,
Бегонадир кўчалари хам.
Қийналганда сизни эсласам,
Кўзим тўла ёш, киприкларим нам!!!

Бугун тўлиб кетдимку Она,
Суъратингиз қўлга ушласам.
Томоғимга тиқилар жоним,
Сизсиз тўғрам нонни тишласам!!!

Хаёлимдан кетмайди Онам?
Тандир олди, эски ўчоғлар.
Миллион мушку анбардан аъло,
Райхон хидли иссиқ қучоғлар!!!

Сўзларига кирар эдику,
Қўрадаги эчки-бузоғлар.
Одам бўлиб кирмабман афсус,
Орамизда узоғ-узоғлар!!!

Хаёт улкан денгизми Она?
Мени умрим чайқалган кема.
Боланг қахри тенгсизми Она?
Болам мени, мехрибон дема.

Хаёт шундай машаққат Она,
Евросию, доллери қурсин.
Қўли қадок, ўксиган диллар,
Онасини ёнида юрсин!!!

Ўтди онам, туғулган куним,
Дустлар келди, йуғдайин камим.
Совға-салом, нозли эхтирос,
Буни кўриб ошди аламим!!!

Оёғимда қиммат туфлилар,
Хар кун янги кўйлак кияман.
Лекин бугун афсусдаман ман!
Сизга битта рўмол олдимми?

Чўлда ўсдим, оддий қишлоғда,
Зўрман дея кўксим кермадим.
Хўрламоқчи бўлсада кимлар,
Мен уларга сўзим бермадим!!

Мана, бугун жонимга тегди,
Бегона юрт, бегона шахар.
Асалдайин тотли бўларди,
Ўз юртимда ичсамам захар!!

Тепиб сочиб ташлагим келар,
Сихлар тўла темир мангални.
Менга шулар керакми Она?
Мен соғиндим эски сандални!!

Бир кун Она боришларим бор,
Кечгум бари кайфу-сафодан.
Менга инсоф тушдими Она,
Тунда ойдин, нурли самодан!!

Фикр қўшиш