Мен ахир вақтинча кетганман холос узбекча шер

Мен ахир вақтинча кетганман холос
Мен ахир вақтинча кетганман холос

Соғинсам бир мисра байдим ёзарман,
Юракда не бўлса сочарман тўкиб.
Уйқусиз тунларда тонглар отарман,
Она юрт жамолинг кўзларим кутиб !

Сендан олисдаман кечиргин, бир оз
Мен ахир вақтинча кетганман холос...

Ўзга юрт тупроғин эгаси ўзга,
Мен бунда омонат, бегонадурман.
Ҳеч нарса кўринмас гоҳида кўзга,
Соғинчнинг дастидан девонадурман !

Ҳар кимнинг ўз ери ўзигадир мос...
Мен ахир вақтинча кетганман холос...

Ўзимни алдайман овутмоқ истаб,
Куз ўтиб, қиш келар, сўнгра баҳор деб.
Шошаман онларнинг ортидан қувлаб,
Бодом гулларига етиб борай деб !

Тунлари тушимда тераман гилос...
Мен ахир вақтинча кетганман холос...

Бир куни тентираб қайтарман ишон,
Шодликдан тупроғинг ўпишим ҳам рост.
Сен кўксим тўрига жойланган иймон,
Соғинчдан ҳар куни ўлганим ҳам рост !

Ўзингдан ўзгага қилмасман ихлос...
Мен ахир вақтинча кетганман холос...

Фикр қўшиш