Аллоҳ ўзи кечирсин

Аллоҳ ўзи кечирсин
Аллоҳ ўзи кечирсин


Чоршанба куни эрталаб нонушта пайтида ёшлари 40 дан ошган 50 га етмаган бир аёл тўсатдан титроқ келибдию жони чиқибди...

... Тезда келинлари, ўғиллари, набиралари қий-чув қилишибди, қўшниларни чақиришибди...
Сал ўтмай жанозага қавму қариндош, ёру-биродарлар, таниш билишлар келишни бошлашибди...
Ўғил онаси учун бир яхши тақволи ғассол аёлни олиб келди ва ўзи қабристонга гўрков ҳузурига бориб, онаси учун қабр ҳозирлашини ва майитни пешин намози вақтида олиб келишлигини айтиб тайинлади...
Ғассол аёл ўз ишини майитнинг кийимларини ечишдан бошлади...
Ётган майитнинг кўйлагини қайчида кесиб ечинтирган эдики, майит баданини қурт босиб кетганини кўрди...
Ғассолга қарашаётган майитнинг 3-4 та яқинлари ҳайратдан ёқа ушлашди...

Ғассол аёл бу ҳайратни билдирмай ўзи билган дуолари билан ишни сув қуйишдан бошлади...

Бир хил қуртлар сувда оқиб кетар, бир хиллари танадан ажратиб бўлмас даражада ёпишиб ётарди... Сўнг ғассол аёл майитни қорнини босиб қорнини бўшатмокчи бўлди... У қорнини оҳиста босдиямки, қоринда йиғилган нажас (ахлат) майитнинг оғзидан қайнаб чиқа бошлади.
Кўп уринишларда 32 челак сув билан ҳам майит танаси тоза бўлмаган эди ...
Пешин намозига ярим соат қолганида жаноза учун келганлар майитни кўтаришга шай бўлишди.
Одамлар жуда кўп эди... Каттароқ ёшдаги қўшни эркак :
- Маййит тайёрми? - деб сўради, лекин майит ҳали кафанланмаганини ичкаридан эшитгач, - унда пешин намозидан ўтиброқ кўмамиз, тезлаштиринглар, - дея қаттиқ гапирди.

Эшик тагида тумонат одам йиғилди...
Аср вақти кирди ғассол аёл амаллаб кафанлади ва тобутга ётқизишди...
Одамлар тобутни кўтариб уйдан олиб чиқиб кетишди. Жаноза ўқилди.
Майитнинг ўғиллари хилхонаси томон одамларни бошлади...
Ўғиллар не кўз билан кўрсинларки, бир эмас 3 та гўрковлар ҳали лаҳатни ковлаб улгурушмабди...
Хамма ҳайрон!
... Гўрковлар ярим метр хам ерни ковлаб очиша олмаган эди...
Қариндошлар ичидан 90 ёшни оралаган бир мўйсафид чол жанозадагиларга юзланди ва:

- Жон болаларим... Бу майитга жаноза ўқилди, телефонларингизни ўчиринглар. Амаллаб майитни қабрга қўйишимиз шарт! Бу Аллоҳнинг ишлари! Гўрковлардан лопатка кетмонларни олинглар! Мен қабр устида дуо қилиб Қуръон оятлардан ўқиб тураман... Галма-гал гўрковларга қарашиб юборинглар! – деди.
Қабристонга келган барча одамлар бирма бир қабрга кетмон уришибди...
Айримлар қабристондан кетиб ҳам қолишибди...
Ҳуллас, шом вақти ҳам ўтиб хуфтон маҳал кирганида, 12 та қариндош билан майитни ерга қўйишибди ва уйга қайтишибди.
Эртаси куни бу жаноза воқеаси ҳамма жойга тарқалиб кетибди...

... Келинлар айтармиш:
- Ер бориб айтмасину, ойимларни бир чиройли гаплари йўқ эди. Оғзилари жуда шалоқ бўлиб, ўтган кетганни, ўлик тирикни ёмон қарғардилар. Ҳеч кимга кун йўқ эди ...

...Яқин қўшнилари айтармиш:
- Ер бориб айтмасину, кийим кечак, тилла тақинчоққа жуда ўч эдилар, бозорларда беҳудага пул совуриб, гапма гап, тўйма тўй юришдан қолмасдилар...

... Танишлари ўртоқлари айтармиш:
- Ер бориб айтмасину, давраларда жуда катта гапириб, ҳеч кимни менсимай, соддароқларимизни жеркиб, камситардилар...

... Одамлар сўрашибди:
- Астағфируллоҳ ... Бу аёлни ибодати, намозлари, тутган рўзаси, ҳеч бўлмаса етим есирга қилган садақаси борми?
... Ҳамма жим туриб елкасини қисармиш...

... Ён атрофимизда бўлган бу воқеа биз тирикларга ибрат бўлсин, азизларим.... Феълимизни кенг қилиб, болаларимиз, яқинларимиз қўни-қўшниларимизни дилини оғритишдан, дилозорликдан сақланайлик...
... Бу ўткинчи дунёдан ўзимиз билан фақат ва фақат қилган яхши амалларимизни, садақа савобларимизни, беминнат қилган яхшиликларимиз савобларини олиб кетайлик...

Мистик ҳикоя: «Еттинчи қаватдаги шарпа»

йиллардан буён бўш еттинчи қаватга кўчиб келган кичик оилага бу жой ёқмади. — Умуман ёқмади! — деди аёл эрига ўтинч билан қараб. — Илтимос, бошқа уй топайлик… — Қўйсанг-чи, ахир унчалик ёмон эмас-ку! — гапига ўзи ҳам ишонмаган йигит хотинини овутишга уринди. — Атиги бир-неча ой, холос. Кейин кетамиз....

КЎК КАБУТАР…

Анна уйда ўтирганча ўғлини кутарди. Мана, соат тунги учга бонг урди. Ундан дарак йўқ… Ҳа-а, у ярамас ўша ётоқхонада анави малласоч билан айш қилаётган бўлса керак. Худойим, ахир у СПИД билан оғриган дейишади-ку!.. Наҳотки, унинг ўғли ҳам шу касалга йўлиқса?.....

Мусофирлар такдири.... (6 кисм)

Айнурь каттик калтак ейишига карамай, бу ердан чикиб кетишга муваффак булди. Дом малюткага бориб боласини топишга уриниб курди. Лекин унинг боласини номи билан бирорта жойда гудак руйхатдан утмаганди. Кимдир унга узбеклар, киргизлар диаспорасига мурожаат килишни маслахат берди. Хайриятки, саховатли, яхши кишилар бор экан, у боласини топди......

Эримни иссиқ-совуқ қилиб, дардга йўлиқтирдим

Cентябр ойининг 20-сида Нодирнинг хотини икки қиздан кейин ўғил дунёга келтирди. Фарзанднинг қадами қутлуғ келиб, эртасига Нодирни банкда кредит бўлимига бошлиқ этиб тайинлашди. Байрам кетига байрам уланди! Қариндош – уруғ, таниш – билиш – ҳамма уларнинг бахтига ҳавас қилди. Вақт ўтган сайин Саида, эрининг муносабатида ўзгаришлар сеза бошлади....

Хикоя: Касдли дунйо

Хикоямиз кахрамони — икки набирали айол. Биттагина огли хотинининг гапига кириб, бошка жойга кочиб кетди-ю, алам нималиги, йолгизлик канчалик дахшатли еканини вужуд-вужуди билан хис етайотган Фарида опа ешигини коккан ози тенги еркакдан коз узолмай колди. «Худойим, менга нима болди? » Ошанда ижарага уй кидириб юрган бу одамнинг хам икки кози...

Ширин хурмо

Шахарнинг гавжум ва сершовкин бозорларидан бири. Устига уюм-уюм хурмолар терилган бозор растаси. Орталикдаги жойлардан бирида лаб-лунжига аямай бойок чаплаган, кирк йошлардаги толагина жувон савдо килмокда. коли-колига тегмайди.  Харидорлар бироз сийраклашгач жувон йонидаги сотувчилар сафига кечагина кошилган одмирок кийинган тенгкур айолга...

«Зулфия» оберинг, дадажон…(Hajviyaviy hikoya)

Келинг, мен сизни "Зулфия”чилар маҳалласи” билан таништирсам… Акаси, Зулфияхоним қизларини эшитганмисиз? Ана ўша қизларнинг ҳаммаси мана шу маҳаллада. Бу томондагилари аллақачон Зулфияхоним қизлари бўлиб улгуришган, у томондагилари эса энди, худо хоҳласа… Бу киши Алпинисахон....

Бардошингиз йетса окинг!!

Салом адажон Д: Салом. кизим санга нима болди нега рангинг окариб кетди? Яхшимисан? к: Билмадим окишта азгина толиктим шекили....Д: кани мани юлдузим йонимга кечи. киз секин аста адаси йонига юра бошлади.... ...

Янга (Ҳикоя)

Мафтуна талабаликка қабул қилинганидан буён университет кутубхонасига энди киряпти. Икки ойдан бери шу жойда ўқияпти-ю, бу масканга илк бор мўралаши. Қўлида бир дона фотосурат, азолик бадали учун пул ва талабалик гувоҳномаси. Бир амаллаб маҳобатли кутубхонанинг азосига айланиши билан боғлиқ масалалар тугаганидан сўнг керакли китобга буюрма берди....

Бир йигитнинг хасратли хикояси

Шу йилгача онам соглом эди. Тугрироги мен шундай деб уйлаган эканман. Чунки онам намозларни тик туриб адо киладиган, рамазон рузаларини, хатто нафл рузаларни хам кийналмасдан тутадиган, нафл ибодатларни асло канда килмайдиган мухлиса аёл эди. Мен хам намоз укийман, рузаларни тутаман......

Изохлар 1

  1. Офлайн
    zulfiya
    zulfiya 17 января 2024 17:50
    menga hamma hikoya yoqdi hammaga o;gid bo;ladigan hikoyalar ekan

Фикр қўшиш