Мутлақо ҳақиқатга асосланган ҳазил узбекча шер

Мутлақо ҳақиқатга асосланган ҳазил
Мутлақо ҳақиқатга асосланган ҳазил

Дунё бунча тор экан,
Ғалваси бозор экан.
Бирини енгдим десам,
Бошқаси тайёр экан.

Ё устидан, остидан
Эмас душман қасдидан,
Уйим бузилай деди
Интернетнинг дастидан.

Осонми севиш, совиш
Шунда бошланди ташвиш.
Менинг кандидат эрим
Қилётувди Илмий иш.

Компютерда уззукун
Ишлаб тонглар отарди.
Керакли маълумотни
Интернетдан топарди.

Аммасию, ҳоласига
Ишониб домласига,
Ҳалақит қилмайин деб
Кирмабман хонасига.

Ихлосла ишлайдилар,
Дилда ўзга тилак йўқ.
Қанча вақт ўтса ҳамки,
Илмий ишдан дарак йўқ.

Юпатардим ўзимни:
,,Ҳаммаси зўр бўлади.
Фанни билағон эрим
Оғдар- тўнтар қилади,,.

Бир шубҳа- гумон билан
Миямни ҳам иширдим.
Вақт келди, имкон топиб
Копютерни текширдим.

Чала қолган Илмий иш
Бир бурчакда ётибди.
Ёш кандидат чатларда
Роса гаплар сотибди.

Ҳазилмас, дўстлар сони
Нақ беш минга етибди.
Бизнинг калбош, тўрткўз эр
Блоггер бўб кетибди.

Индамадим, ноилож,
Тишни босдим тишимга.
Қаёқдаги ҳонимчалар
Ёқармиш бу кишимга.

Тармоқдаги ,,сайроқ қуш,,
Ҳуш сўз айтмас ўзимга.
Итданам ёмон бўлиб
Кўриндида кўзимга.

Истамадим, уришиб,
Обрўйимни тўкмоқни.
Пайт топиб солмоқ бўлдим,
Бошига ур тўқмоқни.

Тежаган пулларимга,
Битта телфон олволдим.
,,Асалика Бебош,, деб
Профилам очволдим.

Гуглдан расм топдим,
Қизча- ўн саккиз ёшли.
Оқ бадан, сочи силлиқ,
Хумор кўз, қора қошли.

Ўн йил яшаган эрла,
Ўша куни ,,дўстлашдик,,.
У бўйдоқ, мен эрсиз деб
Роса обдон гаплашдик.

Ўша ,,олим,, эримни
Аста-аста ўрардим.
Зимдан кўриб ҳолини
Ич-ичимдан кулардим.

Ўзи ҳардам ҳаёл эр
Сал сархушам бўлдиёв.
Ўн йил яшаб ўзимни
Яна қайта севдиёв.

Шеърлар ёзади тинмай,
Бетинг қурғур афсунгар.
Муҳаббат шоир қилди
Касби ўзи кимёгар.

Ялинарди тинмасдан:
,,Учрашайлик, эй, ҳоним,,.
Дедим: ,,Илмий иш битсин
Қутлашга борай, жоним,,.

Бир йил дам олган папка
Яна қайта очилди.
Илмий ишнинг чаласи
Уч ойларда ёзилди.

Руҳ бераман эримга
Ҳар кун дейман ,,Ҳорманг,жон,,.
Иштиёқла ишлади
Жонини бериб чунон.

Келди ҳимоя куни,
Ой куни, ҳилол куни.
Икки пинҳон ошиқнинг
Ҳақиқий висол куни.

Ҳимояга борётиб
Эрим айтмади ҳатто.
Кутарди келади деб
Гул тутиб ул ҳурлиқо.

Куламан мийиғимда:
,,Кимлигимни билмабсиз.
Хўжайин, совунимга
Ҳали кўйлак ювмабсиз,,.

Бордим, атай Сюрприз
Бир даста гул кўтариб.
Маъруза қилар эрим
Кўзи ,,ҳур,,ни аҳтариб.

Ёздим сўнгги хатимни:
,,Кечиринг мени, ўғлон.
Сиз-ку бўйдоқ экансиз
Мен асли эрли жувон.

Уч болам бор, очиғи,
Кичиги ўн ёшида.
Узр, айтмаган эдим
Ҳаммасини бошида.

Ука, хатларингизни
Эрим кеча топволди.
Поччангиз, рости, боксёр
Собиқ жаҳон чемпиони.

Ушласа, ўлдиради
Ёш жонинггиз уволда.
Бир зарбида шаклингиз
Қоладида деворда.

Маслаҳатим, укажон,
Профилни йўқ қилинг.
Қайтиб кирманг тармоққа
Кўнглингизни тўқ қилинг,,.
АЙБДОР АСАЛ ОПАНГИЗ!!!

Хатни кўргач эргинам,
Қора терга ботдику.
Телфонига тикилиб
Беш- ўн минут қотдику.

Ёнига бориб дедим:
,,Табриклайман, дадаси,,.
Дейди: ,,Ҳозир қўнғироқ
Қилмоқчийдим, онаси,,.

,,Айтишингиз шарт эмас
Сезган эди юрагим,,.
Илмий иш туғилди-ю,
Тамом бўлди эртагим.

Ана, содда эримнинг
Битди тармоқ ғалваси.
Гоҳ дейман: ,,Докторликни
қилмайсизми, дадаси?,,

Фикр қўшиш