Яқинларинг йиғлатса узбекча шер

Яқинларинг йиғлатса
Яқинларинг йиғлатса

Яқинларинг йиғлатса,
Кўз ёшингни яширгин.
Битта яхшилик қилса,
Ўнта қўшиб оширгин.

Яқинларинг йиғлатса,
Ётдан ёруғлик кутма.
Сўнги йўлга кузатувчи,
Шу йиғлатган унутма.

Яқинларинг йиғлатса,
Қилма элга овоза.
Кабутар кўк қучса ҳам,
Қайтар жойи ховоза.

Яқинларинг йиғлатса,
Қўлларингни қўй кўзга.
Ҳа десалар, дегин толди,
Кўзим қараб юлдузга.

Яқинларинг йиғлатса,
Дема мени билмади.
Сен ким бўпсан абу лаҳаб,
Пайғамбарни билмади.

Яқинларинг йиғлатса,
Ғам чекма бу бор хисдир.
Қур'он ўқи бир пастда,
Қур'он таскин, мунисдир.

Бироқ шундай яшагин-ки,
Салом ўрнинг билинсин.
Ортингдан дуо қилиб,
Жаннатларни илинсин.

Фикр қўшиш