Соғинч мени адо этмоқда согинч хакида шер

Соғинч мени адо этмоқда
Соғинч мени адо этмоқда

Кўзларим маюсдир қувонч бегона.
Баҳт ҳам мендан юзин бурмоқда.
Дардим менинг бирдур ягона,
Соғинч мени адо этмоқда.

Сездирмай дейману, бўлиб қолар фош.
Пичоқ ҳам суякка аста етмоқда.
Аллақачон тугаган бардош.
Соғинч мени адо этмоқда.

Қаердан излашни билмайман,
Манзиллар чалкашиб кетмоқда.
Дейману сиримни бермайман,
Соғинч мени адо этмоқда.

Қўнғироқ қил, ҳолимни сўра,
Севги афзал ғурурдан кўра.
Қилган хатоларга қилганман тавба,
Соғинч мени адо этмоқда.

Фикр қўшиш