Синов узбекча шер

Синов
Синов

Эрта тонг эрта саҳар,
Қуёш нурин узатди,
Севганини қиз курғур,
Армияга кузатди.

Кутаман деди ҳаргиз
Қиз яноғи қалтираб,
Йигитнинг кипригида,
Ёш кўринди ялтираб.

Кутаман деди яна,
-Менга ёлгиз сиз керак,
-Бошкасига кўнмайди,
-Кўксимдаги бу юрак.

Пойезд жилди жойидан,
Вокзалидан қайрилиб,
Икки кўнгил,икки дил,
Кетишдилар айрилиб.

Кунлар ўтди ойлар ,ҳам
Пахта унди чигитдан,
Олти ой ўтиб ,салкам,
Мактуб келди йигитдан.

-Бомба портлаб тўсатдан,
-Қўрғонимиз бузилди.
Севгилим оёкларим,
-Иккиси ҳам узилди.

Юрагимда дард алам,
Қалбим ботар қийноққа,
Тегармисан севгилим,
Оёғи йўқ чўлоққа.

Дунё бўлди қоронғу,
Оқшом чўкди борлиққа,
Нима етсин аҳир шу,
Саломатлик ,соғликка.

Сахроларга сочилди,
Соф мухаббат савоби,
Рўё бўлди ,алдамчи,
Бевафо қиз жавоби.

- Узр мени кечиринг,
-Дунё экан бири кам,
-Бахтингизни топарсиз,
-Бир амаллаб менсиз ҳам.

Кадаҳларга сузилди ,
Ёлғон севги шароби,
Рўё бўлди, эҳ рўё,
Бевафо қиз жавоби.

Ойлар ўтди йил, ўтди,
Ҳаёт қизғин шаҳарда.
Пойезд келди пишқириб,
Эрта тонгда ,саҳарда.

Кўкси тўла нишонга,
Келишган қадди -қомат,
Тушиб келдику аскар,
Оёқ ,қўли саломат.

Аскарни кўриб э,воҳ,
Кўзлар қувониб кетди,
Йигитни кўриб қизнинг,
Нигоҳи ёниб кетди.

Пешвоз чиқди йигитга,
Чопганича ,юугуриб,
Йигит эса терс кетди,
Қизга орқа ўгириб.

-Узр мени кечиргин,
-Дунё экан бири кам,
-Топарманда бахтимни,
-Бир амаллаб сенсиз ҳам.

Кўринди топди қарор,
Ҳақиқатнинг жуссаси,
Шундай топди ниҳоя,
Ёлғон севги қиссаси.

Синовлида бу дунё,
Ҳамма ўтар синалиб,
Бевафога дил бериб,
Қолманг яна алданиб.

Фикр қўшиш