Асло озор берманг аёл зотига узбекча шер

Асло озор берманг аёл зотига
Асло озор берманг аёл зотига

Табассум ярашар аёл юзига,
Қулоқ тутинг гар ғам чекса охига,
Аёлни қадирланг, аёлни асранг,
Асло озор берманг аёл зотига.

Ахир аёл она, мехрибон сингил,
Гар аёл бўлмаса тўлмайди кўнгил.
Аёл қалби нозик мисоли бир гул,
Асло озор берманг аёл зотига.

Истаса бир чимдим мехр истайди.
Ўзи меҳр берса миннат қилмайди.
Ранжитманг кўнглига қил ҳам сигмайди.
Асло озор берманг аёл зотига

Кўнглига йўл топинг соф нийят билан,
Дилини оғритманг кўп ғийбат билан,
Ёмонга чиқарманг бир тухмат билан,
Асло озор берманг аёл зотига.

Аёлни эзозланг кўнглига қараб,
Сизни дуо қилар тонгда эрталаб,
Ахир кўп нарсани қилмайди талаб,
Асло озор берманг аёл зотига.

Фикр қўшиш