Бир инсон

Бир инсон
Бир инсон

Бир инсон каттароқ лавозимга ўтиб, боши айш ишратдан чиқмай қолди. У инсонни дадаси художўй, оқил инсон бўлгани учун доим ўғлини иймонга чақирар, эслатмалар айтиб чарчамасди.
Яна уни бир кичик ўғли ҳам бор эди. Кунлар кетидан кунлар ўтиб ичишни одат қилиб олган бошлиқ энди дадасига қўпол жавоб берадиган, гоҳо эса оғзини очишга қуймас, деярли ҳар куни ароқсиз уйига келмас эди. Шундай кунларнинг бирида ота яна эслатма килишга қарор килди, тортишув шу даражага етдики бошлиқ ўз отасини соқолидан ушлаб уриб юборди.
Бу ҳодисани ҳали шумлик нима эканлигини билмайдиган ёшгина ўғилчаси кузатиб турарди.
Яна кунлар ўтди, шундай кунларнинг бирида бошлиқ ароқни стол устига қўйдида ичкарига кийимини алмаштиргани кетишга шайланди. Уни ўша ёши олтиларга етиб қолган болачани овози тўхтатиб қолди.
—“Дада” - деди болакай,
—“Ҳа ўғлим, нима истайсан?”
—“Бу шишадагилар ароқми?”
—“Ҳа, болам.”
—“Буларни ичган маст бўладими? ”
— “Ҳа, бўлади.”
— “Унда мен ҳам ичишни ўрганаман.”
Боланинг бу гапи бошлиқни устидан бир челак сув қуйгандай бўлди.
— “Ўғлим нега ундай дейсан, ҳали сенга мумкин эмас, сен ҳали кичкинасан” - деди дадаси овози қалтираб.
Ўғли эса бу гапларга эътибор хам қилмай, "мен катта бўлганимда сиз қариб қолган бўласиз, ўшанда мен ҳам ичиб олиб маст бўлиб сизни соқолингиздан тутиб ураман. Сиз бобомни ургандай."
Бошлиқ энди батамом ожизлигини тан олиб оёқлари қалтираганидан, жойида туролмасдан ўтириб қолганди. Бола айтган гап бошлиқни хаётини ағдар тўнтар қилиб юборган эди. Чунки бу ХУДО томонидан қаттиқ огоҳлантириш эди.
Ҳали олтига ҳам кирмаган бола нима деётганини билмасди ва ўзи гапларини манъосига тушунмасди, лекин айтди.
Бошлиқ ўзининг аҳволига тушунмай гаранг эди, унинг кўзларидан тинмай ёш оқарди. Орадан қанча вақт ўтганини билмайди, аммо ҳамон йиғларди. Йиғларди-ю бир нималар деб пичирлади:

ПАРВАРДИГОРО ЎЗИНГ КЕЧИР, ПАРВАРДИГОРО ЎЗИНГ КЕЧИР, ПАРВАРДИГОРО ЎЗИНГ КЕЧИР....!!!!

Шу аҳволда эрталабгача ўтириб чиққан бошлиқ эрталаб отасидан кечирим сўраб калимаи шаҳодатни такрорларди. Яна, мени ҳидоятга бошлаган ўғлимдан ўргилай деб боласини бағрига босди.

АЛЛОҲ ТАОЛО БАРЧАМИЗНИ ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШТИРМАСИН!!!



Фикр қўшиш