Агар севсанг дўстим АЛЛОҲ йўлида узбекча шер

Агар севсанг дўстим АЛЛОҲ йўлида
Агар севсанг дўстим АЛЛОҲ йўлида

Қалбингга астагина кирса муҳаббат
Бешак бу ҳам АЛЛОҲ қўлида
Яратгандан сўра етқизар албат
Агар севсанг дўстим АЛЛОҲ йўлида

Ҳар сафар кўрганда шукрона айтгин
Унга етмоқ учун гуноҳдан қайтгин
Қалбингни тозала ҳаттоки гарддин
Агар севсанг дўстим АЛЛОҲ йўлида

Кўчада қўлларин ушлаб юрмайсан
Гуноҳ иш қилгани ботинолмайсан
Ҳаттоки кўзига тик боқолмайсан
Агар севсанг дўстим АЛЛОҲ йўлида

Кечалари ухлама ибодатда бўл
Ҳаққига пинҳона дуолар қилгин
Унга етмоқ учун битта тўгри йўл
Севгин дўстим фақат АЛЛОҲ йўлида

Аёл ҳам АЛЛОҲнинг неъмати асли
Солиҳа аёлчи раҳмати асли
Гўзал бўлса кўзинг қувнатар васли
Севинг бундай гулни АЛЛОҲ йўлида

Ҳаётда сизга бир тиргак болгувчи
Яхши ёмон кунларда сергак тургувчи
Сиз учун ҳаттоки жонин бергувчи
Аёлни севинг сиз АЛЛОҲ йўлида

Сизга боққан кўзларини йиғлатманг
Аёлни бахтли қилиш эркак қўлида
Улар билан чиройли ҳаёт кечиринг
Севинг, севилинг дўстим АЛЛОҲ йўлида



Фикр қўшиш