Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар

Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар
Ер юзидаги 15 та энг хавфли йўллар


Деярли ҳар бир ҳайдовчи машина ҳайдаш тажрибасида хавфли йўл шароитларини бошдан кечирган. Хавфлар турли шаклларда намоён бўлиши мумкин, масалан, ноқулай об-ҳаво шароити, маст ҳайдовчилар ва умуман олганда, сизнинг саёҳатингизни исталган вақтда ёмон саргузаштга айлантириши мумкин бўлган инсон омили орқали. Бошқа томондан, баъзан йўлнинг ўзи ҳаётингизни хавф остига қўйиши мумкин. Қуйида ҳавфли бўлган 15 та йўлни эътиборингизга ҳавола этмоқчимиз!

1. Зоджи-Ла, Хиндистон
Ушбу 9 км йўл Ладах ва Кашмирни бирлаштиради. Ушбу йўл тўғридан-тўғри жарликнинг юқорисида жойлашганлиги билан бир қаторда, у жуда тор. Бу йўлга сиз автоуловлар билан ҳам, чорва моллари билан ҳам сиғиб олишингиз керак.
2. Трансфегерашан, Руминия
Ушбу йўл Карпатда жойлашган ва Фагараш тоғ тизмасидан очилган. Унинг баландлиги2034 метрга етади ва Руминиядаги энг баланд йўл ҳисобланади. Трансфагарашан ўзининг ажойиб манзаралари билан машҳур, аммо шу билан бирга жуда хавфлидир.
3. Далтон йўли, Аляска

Далтон йўли - бу дунёдаги энг алоҳидаланган йўл ҳисобланади. Унинг узунлиги 666 км ни ташкил этади ва у фақат кичик қишлоқларни бирлаштиради. Ушбу йўл дунёдаги энг қор билан қопланган йўл дея ҳам саналади.
4. Хардунг-Ла, Ҳиндистон
Расмий маълумотларга кўра, Хардунг-Ла йўли 5602 метр баландликда жойлашган (яъни деярли Элбрус баландлигига етади). Гиннеснинг рекордлар китоби ва Натионал Геограпҳиc журнали ушбу автоулов йўлини дунёдаги энг баланд йўл деб тан олди.
5. Юнгас йўли, Боливия
Ушбу трасса дунёдаги энг хавфли йўллардан биридир. У йилига 200-300 нафар инсонни ҳаётдан кўз юмишига сабабчи бўлади. Бир томонида ясси жарлик, бошқа томонида тик жарлик бор (баландлиги 600 метрга яқин). Ушбу йўлда улов ҳайдашни ҳатто ўйлаш қўрқинчли!
6. Алтантика йўли, Норвегия
Атлантика йўли қирғоқдаги кичик қишлоқларни бирлаштиради. Бироқ, бу йўл аслида сайёҳлар учун мўлжалланган, чунки унинг кўриниши жуда ажойиб!
7. Гуолианг Туннели, Хитой
Гуолианг туннелини маҳаллий аҳоли қурган. Тошга ўйилган йўл илгари маҳаллий қишлоқ ва ташқи дунё ўртасидаги ягона алоқа усули бўлган. Кейинчалик, давлат 1200 метрли туннелни қуриб, маҳаллий аҳолининг сайр қилишини осонлаштирди.
8. Дю Гуа, Францийа
Ажабланарлиси шундаки, бу йўл кунига бир неча соатгина очиқ бўлади. Куннинг қолган қисмида йўл сув остида қолади. Ушбу 4,5 км йўлга киришдан олдин, сув оқимининг жадвалини текширинг. Акс ҳолда, сизнинг машинангиз шунчаки чўкиб кетиши мумкин.
9. Тианмен тоғли йўли, Хитой
Ушбу йўлнинг узунлиги 10 км. Шунингдек, у 99 та кескин бурилишга эга. Унинг боши ва охири орасидаги баландлик фарқи 1000 метрга тенг. Ушбу йўлда юриш учун асаблар мустахкам бўлиши керак.
10. Хана, Гавайи
Ушбу 112 км йўл Гавайининг Мауи оролидаги иккита аҳоли пункти Каҳулуи ва Ханани бирлаштиради. Ушбу тор, бурилишли йўл 59 кўприкни кесиб ўтади, шулардан 46 таси битта йўлакли.
11. Федирал Колима кўчаси, Россия
Якутск ва Магаданни боғлайдиган йўлнинг расмий номи "Колима" бўлишига қарамай маҳаллий аҳоли уни "ўлим йўли" деб атайди. Йўлнинг биринчи 90 км 1932 йилда маҳбуслар томонидан қурилган. Қурилиш 1953 йилда якунланган.
12. (Col De La Bonet), Францийа
Ушбу хавфли тоғ довони Францийа Алп тоғларида, Италия билан чегарада, 2000 метр баландликда жойлашган. Ушбу йўл кескин ва кутилмаган бурилишлар билан хавфли.
13. Готард довони, Шветсария
Бу Алп тоғларидаги энг баланд довонлардан биридир. 64 километрлик йўл йўловчини у ёқдан бу ёққа ўтказиб, ўзининг гўзал манзаралари билан ҳайратга солади.
14. Кавказ йўли, Россия
Ушбу тор йўл, тоғлар бўйлаб жойлашиб, Сочи ва Рица кўлини бирлаштиради. Ушбу йўлда машина ҳайдаш ҳам қўрқинчли, ҳам мароқли. Хавфли бўлишига қарамай умр бўйи камида бир марта ушбу йўлда саёҳат қилса арзийди.
15. Эшима Охаси кўприги, Япония
Гарчи бу йўл эмас, балки кўприк бўлса ҳам, юқорида айтиб ўтилган йўллардан кам хавфли эмас. Кўприк Сакаиминато ва Матсуе шаҳарларини бирлаштиради. Унинг ўлчамлари тахминан 1,7 км ва кенглиги 11,3 метрни ташкил қилади. Узоқдан қараганда, бу кўприкда машина бошқариш имконсиздек туюлади.

Ҳеч ким ўйнашни хоҳламаган бироқ ҳақиқий шедеврга айланган 12 та рол

Актёрлар Голливуд роллари учун ўзаро кураш олиб боришади ва кастинг учун узоқ навбатда туришади деган стереотип мавжуд. Режиссёрлар ва продюсерлар санъатколарнинг санъат учун қилган қурбонликлари ҳақида ҳикоя қилишни яхши кўрадилар. Аммо аслида, машҳур актёрлар тарк этган, кейинчалик култга айланган кўплаб роллар мавжуд....

Пица ҳақидаги қизиқарли фактлар

Бугунги кунда турли-туман егуликлар-у, тезпишар овқатлар кенг оммалашган. Барчага бирдек ёқиб улгурган пица ҳақидаку айтмасак ҳам бўлади. Мақоламиз орқали пица ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизлар билан бўлишмоқчимиз....

Футболнинг инсон саломатлигига таъсири

Дунёда футболчалик оммавий спорт бўлмаса керак. Уни “миллионлар ўйини” дейишлари ҳам бежизга эмас. Дунёнинг исталган нуқтасида футбол муҳлислари топилади....

Ғойиб бўлган кутубхоналар

Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди......

Ялтироқ ёноқлардан халос бўлиш ва юзнинг шаклини ўзгартириш учун 8 та машқ

Машғулот ҳақида гап кетганда, биз камдан-кам ҳолларда юзни эслаймиз. Ёноқ, тананинг ҳар қандай бошқа қисми сингари, машқларни бажариш учун жисмоний машқлар керак. Гарчи генетика бизнинг ташқи қиёфамизга сезиларли таъсир кўрсатса ва сиз Анжелина Жолининг ўткир ёноқлари бор-йўқлигини олдиндан аниқласангиз ҳам, юз мушакларини мунтазам равишда машқ...

Атрофдагиларнинг кўнглига йўл топишда аҳамиятли бўлган 6 та жиҳат

Ҳар бир инсон шахсий ривожланиши ва атрофдагилар билан тил топишишда муҳим бўлган жиҳатлар мавжуд. Қуйида улардан бир нечтасини сизга ҳавола этамиз....

Дунёдаги энг қиммат брендларнинг рейтинги эълон қилинди

Интернет тармоқларда дунёдаги энг қиммат ва нуфузли глобал брендларнинг рейтингини эълон қилди...

Андроид сирлари - 90% фойдаланувчи хабарсиз булган 7 ажойиб функтсиялар

Бугунги кунда чунтагида севимли ва ажралмас смартфони булмаган киши булмаса керак. Ва айни пайтда инсониятнинг энг фойдали ихтиролари кандай кобилияга эга эканлигини биладиганлар санокли. Ушбу маколада Андроид платформасида ишлайдиган смартфонларнинг 7 энг кизикарли функтсиялари хакида батафсил....

ЖАР: кўпчиликка маълум ва номаълум Африка

Кўпчилик одатда Африка мамлакатларини ўта ночор аҳволда бўлган, одамлари қашшоқликда яшайдиган маскан сифатида тасаввур қилади. Агар сиз ҳам шундай фикрда бўлсангиз, ҳақ эканлигингизни айтишдан ўзга чорамиз йўқ. Аммо ушбу қитъада жойлашган Жанубий Африка Республикаси туризм соҳасида жуда илғор. У қитъанинг энг ривожланган мамлакати ҳисобланади....

Иссиқ ёки совуқ: Организм учун қай бири кўпроқ хавфли?

Баъзилар иссиққа, баъзилар совуққа тоқат қилолмайдилар. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, улардан қайсиниси кўпроқ хавфли? Иссиқликдан нажот йўқдек туюлади, совуқда ҳеч бўлмаганда ўраб, исинишингиз мумкин. Аммо аслида ҳаммаси бутунлай бошқача....

Фикр қўшиш