У дунё шартига турайлик тайёр!!! узбекча шер

У дунё шартига турайлик тайёр!!!
У дунё шартига турайлик тайёр!!!

Нега одамларда кўпайган кибр?
Нега ёнтоқлари шу қадар сероб,
Нега қолмаяпти ҳеч кимда сабр,
Нега шукр қилган одамзод ноёб?

Нега арзимаган қоғоз деб нуқул?
Орини, номини сотганлар бисёр,
Нега эрли каму, ортиб кетди тул?
Нега кўп қизларга бенасиб ёр-ёр?

Нега ака-сингил душманга ўхшар?
Ёки нега ука шу қадар кибор?
Нега бегонадек опалар яшар?
Нега оқибатга эмасмиз ҳушёр?

Нега етимларнинг кўпаяр сони?
Нега қариганда оталар сарсон?
Нега ёши ўтган онанинг жони,
Қариялар уйида узилса осон?

Нега ўнта фарзанд сиққан бир уйга?
Ота-она сиғмас қариганда чоғда.
Нега дабдабали бўлган ҳар тўйга?
Бормаса бўлмасдек қоламиз доғда?

Нега бир томонда жигарлар қолиб?
Қаёқдаги бойга тилаймиз ривож,
Нега эрлар бунча бемеҳр инсон?
Аёлин кўнглини сўрамас сира?

Нега кўча учун топилган имкон?
Жуфти ҳалол учун тиласа кира...
Нега талпингандан қочаркан диллар?
Гоҳида қочганга талпинар тинмай.

Нега кўпаймокда кўнгли қинғирлар?
Нега қоқиляпмиз яшаб улгурмай?
Нега аввалгидай меҳр қолмаган?
Нега муҳаббатга бермаймиз кўнгил?

Нега севги билан юрак ёнмагай?
Нега ранжияпти ҳар куни бир дил ?
Нега ўн олтига кирмасдан қизлар?
Чимилдиқ кўрмасдан фарзанд кўряпти!?

Нега йигитларда бўлмагур сўзлар?
Қўллари қондаю,кўзи сўқмоқда.
Нега онасиям отаси каби?
Чет элда юрибди келай демайди…

Билганини килиб фарзанднинг бари.
Тарбия деганни ғамин емайди.
Нега? Нега шундай? Қиёматми бу???
Одамлар!!! Ҳаммамиз бўлайлик ҳушёр.

Ахир яшамаймиз абадий, мангу…
У дунё шартига турайлик тайёр!!!



Фикр қўшиш