Жонингизга тегиб кетсам йўқлайвериб узбекча шер

Жонингизга тегиб кетсам йўқлайвериб
Жонингизга тегиб кетсам йўқлайвериб

Жонингизга тегиб кетсам йўқлайвериб,
Яширмасдан очиғини сўзлайверинг.
Бир кун келиб дийдоримни соғинасиз,
Шунда мени самолардан излайверинг.

Хўрлайверманг бир қишлоқи қизча деб,
Кўнгли тоза оллоҳ суйган бир бандаман.
Кунлар ўтиб,йиллар ўтиб дийдоримни соғинасиз,
Мен ўшанда самолардан кузатаман.

Камситмангиз қийналсам гар йўқчиликда,
Чидаб туринг менинг яхши ёмонимга.
Озор бермай сувдай тиниқ кўнглингизга,
Мен кетаман кўп куттирмай осмонимга.

Сизнинг учун жоним берай борим берай,
Таҳдид қилманг менинг жумла жаҳонимга.
Ўтинаман сиздан сўнги илтимосим,
Асло излаб борманг мени осмонимга.

Балки ёмон кўринарман кўзингизга,
Қуриб кетсин Маржона деб сўзлайверинг.
Вақти келиб зор бўласиз бир сўзимга,
Шунда мени самолардан излайверинг.



Фикр қўшиш