Аразлайсиз бир оғиз сўзга узбекча шер

Аразлайсиз бир оғиз сўзга
Аразлайсиз бир оғиз сўзга

Аразлайсиз бир оғиз сўзга,
Чалаверманг дейсиз ноғора,
Сизни кўнгил кўнгил экану,
Бизникичи "тешик тоғора".
Сал нарсага чимирасиз қош,
Сал нарсага димоғу-фироқ.
Сизни кўнгил кўнгил экану,
Бизникичи "йиртилган пайпоқ".
Бир илтимос биздан чикори,
Битта сўзга сиғмайди ҳаддим.
Сизни кўнгил кўнгил экану,
Бизни кўнгил бечора,етим.
Сизни тилаб Парвардигордан,
Тилло бешикларга солишган.
Биз шўрликни сариқ чақага,
Лўлилардан сотиб олишган.
Сизни кўнгил кўнгил экану,
Бизни қанча ҳўрласа майли.
Биз барига кўнарканмизу,
Сизнинг осмон кўнгил туфайли.
Етар,ўша кўнгилчангизни,
Сув текинга сотиб кетаман.
Кўнглимизни бошига қўйган, 
Бошқа кўнгил топиб кетаман.

Фикр қўшиш