Сизни паноҳида асрасин Худо узбекча шер

Сизни паноҳида асрасин Худо
Сизни паноҳида асрасин Худо

Мендан хафа бўлманг; йўқ бўлиб қолсам!.. 
Дардингиз гардига яна дард солсам!.. 
Қанийди, ўлгунча меҳрингиз олсам!.. 
Ишқингиз кўйида бўляпман адо!.. 
Сизни паноҳида асрасин Худо! 

Мендан ранжиб юрманг; сўрайман узур!.. 
Сиздан, фақат сиздан кўрдим кўп хузур!.. 
Сизни яратганга қиламан шукур!.. 
Мажбурман, демоққа жоним алвидо! 
Сизни паноҳида асрасин Худо! 

Хоҳламай кетмоққа қийналдим роса!.. 
Қанийди, ҳамма ҳам сиздайин бўлса!.. 
Севмасликка қурғур бу юрак кўнса! 
Сўранг, шу жонимни қилайин фидо! 
Сизни паноҳида асрасин Худо! 

Мен учун эҳтиёт қилинг жонингиз!.. 
Мендан кўра кўпдир меҳрибонингиз!.. 
Ҳавасим бор, кимдир бўлса ёрингиз! 
Рашк мени меҳрдан қилмасин жудо! 
Сизни паноҳида асрасин Худо! 

Изламанг, илтимос! Тушмасин кўзим!.. 
Топилмай қолади, ҳеч битта сўзим. 
Зўрға куч тополдим кетмоққа ўзим; 
Дилим туб-тубидан янграр бир нидо! 
Сизни паноҳида асрасин Худо!

Фикр қўшиш