Бойларга ҳавасдамиз узбекча шеър

Бойларга ҳавасдамиз
Бойларга ҳавасдамиз


Бойларга ҳавасдамиз,
Ночордан қилиб ҳазар.
Юқорига интилиб,
Пастга солмаймиз назар.

Аслида бой кўнглини,
Кандайлигин билмаймиз.
Энг пастда бўлмасакда,
Бунга шукр қилмаймиз.

Гоҳо нолиб қоламиз,
Машинамиз йўқ эмиш.
Кўшни давлатдагилар,
Биздан кўра тўқ эмиш.

Лекин ҳақиқий очлик,
Нималигин билмаймиз.
Хар куни ош есакда,

Бунга шукр қилмаймиз.

Хар кун дунёда минглаб,
Киши очдан ўлади.
Бир қултум сув топилса,
Шунга хурсанд бўлади.

Лекин биз ношукурлар,
Улар холин билмаймиз.
Подшоҳдек яшасакда,
Бунга шукр қилмаймиз.

Неча минглаб кишилар,
Кўриш бахтидан маҳрум.
Яна қанча минг киши,
Юриш бахтидан маҳрум.

Кўз оёқ қандай буюк,
Неъматлигин билмаймиз.
Кўриб юриб турсакда,
Бунга шукр қилмаймиз.

Бугун дунёда кўплар,
Хочларга сиғинмоқда.
Яна кўплари муртад,
Шайтонга чўқинмоқда.

Исломда туғилмоқ бахт,
Эканлигин билмаймиз.
Мусулмон бўла туриб,
Бунга шукр қилмаймиз.

Гоҳи туққан онамиз,
Эсдан чиқиб қолади.
Телефон қилиб ўзлари,
Биздан хабар олади.

Улар ғаниматимиз,
Лекин буни билмаймиз.
Онамиз бўла туриб,
Бунга шукр қилмаймиз.

Чироғу газ йўқ бўлса,
Чидолмайди сабримиз.
Чироқсиз ўтсак ҳамки,
Йоруғ бўлсин қабримиз.

Тирикликни ўзи бахт,
Эканлигин билмаймиз.
Йоруғ оламда яшаб,
Бунга шукр қилмаймиз.

Салгина дард йўлиқса,
Бахтсиз санаймиз ўзни.
Тезроқ шифо топмасак,
Буриштирамиз юзни.

Дард гуноҳга каффорот,
Эканлигин билмаймиз.
Давосин берса АЛЛОҲ,
Бунга шукр қилмаймиз.

Девор оша масжидга,
Утишга вақт топмаймиз.
Азонни эшитсакда,
Намозга деб чопмаймиз.

Бенамозлик қанчалар,
Кулфатлигин билмаймиз.
Биз ислом умматимиз,
Бунга шукр қилмаймиз!

Тор булсада уз Уйинг булсин

Тор булсада уз Уйинг булсин. Каттик булсада Дастурхонда нонинг булсин. Ишдан чарчаб кайтиб Келганингда, Шу уйда кутадиган Инсонинг булсин....

Бир шер тукиб берайми?

Бир шер тукиб берайми? Дардим тукиб берайми. Сизни суйган юракни, Сукиб сукиб берайми. Сизни хурсанд килмаган, Тилагимни кечиринг. Уз тенгини билмаган, Юрагимни кечиринг...!...

Аёл Киши Синалармиш ЙукCХИЛИКДА!

АЙOЛ КИСХИ СИНАЛАРМИСХ ЙукCХИЛИКДА Азизларим, йукчилик хам бир синовдир, Азизларим тукчилик хам бир сийловдир, Яхши ёмон кунлар булар турмушдир бу, Бесабрлик ёмондир бу, хатодир бу. Аёл киши синалармиш йукчиликда. Эркак киши синалармиш тукчиликда......

Йуклаб туринг Бормисиз Дея

Йуклаб туринг Бормисиз Дея... Дилга Якин Дилдошларингиз... Ганимат билганча Хар Лахза Онни.. Излаб туринг Якинларингиз.......

Хайрлашиб кетмоқда моҳи "Рамазон"!

Бир йилда бир марта бўлади меҳмон, Кимлар тутиб қолди, кимгадир армон. Қалбларни тўлдириб иймон нурига, Хайрлашиб кетмоқда моҳи "Рамазон"!...

Бир ширин табассум килинг майлими

Нега кунглингизга кунибди губор, Ёки хомуш булиш замон зайлими? Сизга кичиккина илтимосим бор, Бир ширин табассум килинг майлими?......

Дунё гамларидан безган юрак дер

🌼Дунё гамларидан безган юрак дер 🌼Соф эрур ромолга уранган юзлар 🌼Дунё Жулйеттасини севсанг севавер 🌼Аслида гузалдур Муслима кизлар...

Сукунат ҳеч бўлмаганда

Сукунат... ҳеч бўлмаганда, Ўз қалбимни тинглашни ўргатди. Тартибга солишни хаёлларимни, Жавобсиз қўймасликка саволларимни. Ўзимни англашга... аҳволларимни......

Дилга озор берманг хеч...

Дилга озор берманг хеч... Дилозорлик ёмондир! Кирк кун утмай орадан... Кайтадиган замондир!...

Гулим Дедим гул қисмати Хазон экан

Гулим Дедим гул қисмати Хазон экан, Дилим Дедим гохи Дил хам Вайрон экан, Бахтим Дедим Бахтнинг ўзи Рўё экан, Севгим Дедим Севги о"зи Армон экан....!🍁...

Фикр қўшиш