Картошкали пирожки

Картошкали пирожки
Картошкали пирожки


Бу усул билан тайёрланган пирожкилар барча оила аъзолари учун жуда ҳам маъқул бўлади. Машҳур рецептлардан бири. Ушбу рецепт таомномангиздан ўрин олиши турган гап. Ушбу рецепт бўйича албатта тайёрланг !

Керакли масаллиқлар :

  • Тайёр хамиртурушли хамир
  • 700 грамм картошка
  • 50 грамм сарёғ
  • 100 мл сут
  • 200 грамм пиёз
  • Туз ва мурч
  • Ўсимлик ёғи
Тайёрлаш усуллари :
1. Картошкани тозаланг ва бутунлай тайёр бўлгунга қадар пиширинг.
2. Пиёзни майда тўрғанг.
3. Товада қиздирилган ўсимлик ёғида, пиёзни тилла тусга киргунга қадар қовуринг.
4. Тайёр картошкани ортиқча сувини тўкинг ва сарёғни солинг. Картошка пюресини тайёрланг.
5. Сутни картошка пюресига қуйинг, туз ва мурч солиб, аралаштиринг.
6. Қовурилган пиёзни солинг, аралаштиринг ва совутинг.
7. Хамирни кичик бўлакларга бўлинг. Ёйиб чиқинг.
8. Асосдан солинг.
9. Хамир четларини бирлаштириб, ёпиштиринг.
10. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига тайёр пирожкилар чокини пастга қилган ҳолда териб чиқинг.
11. Пирожкилар устини ҳоҳишингизга кўра кўпиртирилган тухум билан суртинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 15-20 дақиқа давомида пиширинг.
12. Тайёр ва мазали пирожкиларни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха !

Каттик пишлок рецепти - уй шароитида тайёрлаш усули, боскичлари

Пишлоқ тайёрлаш усуллари жуда кўп. Ушбу мақолада сигир сутидан тайёрланадиган оддий пишлоқнинг рецепти келтирилади....

Грузин соуси "Сатсебели"

Сатсебели соуси - Грузин ошхонасининг универсал соусларидан бири ҳисобланади. Нега дейсизми? Сабаби ушбу соус барча таомлар билан истеъмол қилиш учун жуда ҳам маъқул соус. Ушбу соусни қишки ғамлама сифатида тайёрлаш ҳам мумкин. Жуда ҳам мазали!...

Гречкали паштет

Жуда ҳам мазали ва тўйимли! Бутербродлар учун асос ва мазали газак ўрнини эгаллаши аниқ. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Тухумли греники

Эрталабки нонушта учун уневерсал танлов! Қарсилдоқ нон бўлаги ва нозик асос бир-бирига киришиб, мўжизавий лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун ажойиб янгилик! Тайёрланиши оддий, натижаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Гуштли рулет

Тухумни окини шакар билан аралаштириб, иссик сутга солинади. Сунг, 2 стакан ун билан ачитки солиниб, суюк хамир корилади ва 2 соатга музлаткичга куйилади. Сунг, суюк хамир музлаткичдан олиниб, туз, ёг, 3та тухум сариги ва ун солиниб, юмшок хамир корилади....

Соус "Песто"

Италия ошхонасининг машҳур ва севимли соусларидан бири. Салатлар ва гўштли таомлар учун тайёрланади. Ҳушбўй ва мазали соус! Ушбу рецепт янгича усул билан тайёрланган албатта синаб кўринг!...

Oш тайёрлаш рецепти - масалликлар, пишириш боскичлари, усуллари, сирлари

Oш тайёрлаш рецепти юзлаб, минглаб турларга эга. Хар бир ошпазда ушбу миллий таомни тайёрлашнинг ўз усули ва ошпазлик сирлари бор. Oш паловнинг энг таниқли тури – ўзбек ошидир....

Кизил баликли блинчик

Мўжизавий таъмга эга блинчик! Ажойиб газак ва енгил тамадди ўрнини эгаллаши турган гап. Тайёрланиши оддий, натижаси эса дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

"Варонеж" газаги

Мўжизавий газак! Бақлажон сабзавотидан тайёрланган газак ўзининг таъми билан дастурхон даврасида барчага лаззатланиш бахтини улашади. Тайёрланиши жуда ҳам оддий. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Чойхона димлама

Ушбу таом бош ошпаз Хислат ака бошчилигида эркаклар томонидан чойхонада тайёрланган. Таом 15 кишилик. Картошка, пиёз, сабзи ва саримсокпиёз артилиб, бироз сувга солиб куйилади. Карам 6-8 булакка булиниб, орасига туз сепиб куйилади......

Фикр қўшиш