Картошкали пирожки

Картошкали пирожки
Картошкали пирожки


Бу усул билан тайёрланган пирожкилар барча оила аъзолари учун жуда ҳам маъқул бўлади. Машҳур рецептлардан бири. Ушбу рецепт таомномангиздан ўрин олиши турган гап. Ушбу рецепт бўйича албатта тайёрланг !

Керакли масаллиқлар :

  • Тайёр хамиртурушли хамир
  • 700 грамм картошка
  • 50 грамм сарёғ
  • 100 мл сут
  • 200 грамм пиёз
  • Туз ва мурч
  • Ўсимлик ёғи
Тайёрлаш усуллари :
1. Картошкани тозаланг ва бутунлай тайёр бўлгунга қадар пиширинг.
2. Пиёзни майда тўрғанг.
3. Товада қиздирилган ўсимлик ёғида, пиёзни тилла тусга киргунга қадар қовуринг.
4. Тайёр картошкани ортиқча сувини тўкинг ва сарёғни солинг. Картошка пюресини тайёрланг.
5. Сутни картошка пюресига қуйинг, туз ва мурч солиб, аралаштиринг.
6. Қовурилган пиёзни солинг, аралаштиринг ва совутинг.
7. Хамирни кичик бўлакларга бўлинг. Ёйиб чиқинг.
8. Асосдан солинг.
9. Хамир четларини бирлаштириб, ёпиштиринг.
10. Пергамент қоғози ёзилган пишириш қолипига тайёр пирожкилар чокини пастга қилган ҳолда териб чиқинг.
11. Пирожкилар устини ҳоҳишингизга кўра кўпиртирилган тухум билан суртинг. 180 даражада қиздирилган газ печида 15-20 дақиқа давомида пиширинг.
12. Тайёр ва мазали пирожкиларни дастурхонга тортинг.
Ёқимли иштаха !

Дулма тайёрлаш - узум баргларидан коваток рецепти

...

Гуручли товук шурва

Товук гушти козонга солиниб кайнатилади. Кайнаб чикканидан сунг купиги олинади. Олов ош дамланадиган пастликда пасайтирилиб, козон копкоги ёпилади. Ва шу холатда 3 соат кайнайди. Гуруч пишириладиган козон (кашаварка)да пишириб олинади. Пиёз ва кукатлар (кашнич, кук пиез) тугралади. Саримсок пиёз янчилади. Зираворлардан янчилган кашнич уруги,...

Пиёзли катлама

Тузли сувга хамир корилади ва тиндирилади. Пиёз артилиб, майда тугралиб, эзилади. Хамир ёйилиб, устига омухта ёг суртилиб, пиёз сепилади. Сунг хамир уралиб, рулет холига келтирилади. Рулетлар 3-4 га булиниб, кулчалар ясалади ва тиндирилади. Тинган кулчалар това катталигига мосланиб, ёйилади ва озгина ёгда икки томони кизаргунича пиширилади....

Товук гушти ва гулкарамдан тайёрланган котлетлар

Енгил ва тўйимли котлетлар. Ҳар қандай тайёрланган гарнир билан дастурхонга тортилса, дастурхон даврасида ҳеч кимнинг эътиборидан четда қолмайди. Сабзавотлар ва товуқ гўштидан тайёрланган котлетлар бир-бирини тўлдириб, майин ва мазали бўлиб пишади. Бундай котлетлар пархезбоп саналиб, семиришга йўл қўймайди. Тайёрланиши оддий бўлган ушбу...

Гречкали паштет

Жуда ҳам мазали ва тўйимли! Бутербродлар учун асос ва мазали газак ўрнини эгаллаши аниқ. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

"Провансал" батони

Эрталабки нонушта учун ажойиб танлов! Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдиради. Таомномадан ўз ўрнини эгаллаши турган гап. Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Манти

Идишга унни солиб, шур сувда хамир корамиз. Хамир тингунича кийма тайёрлаймиз. Гушт ва пиёз майда кубик тугралади. Зираворлар солиб, тузи ростланади. Тинган хамир юпка килиб ёйилади. Ёйилган хамир тахланиб, 5 бармок энлигида кесилади. Хар бир булакка кийма солиб, тугилади......

Норин тайёрлаш - рецепти, усуллари, сирлари, керакли масалликлар, хамири ва гушти

Норин бу сомонча қилиб кесилган гўшт ва маҳсус ҳамир, пиёз, мурч аралашмаси ва ҳушбўй булён билан тортиладиган жуда мазали таомдир. Уни тайёрлаш учун анъанавий тарзда қўй ёки от гўштидан тайёрланган булён ва ишлатилиши шарт бўлган масаллиқ – қазидан фойдаланилади. Ҳўш, норин қандай тайёрланади?...

Ковок димлама

Хамма масалликлар йирик булакланади. Козон тубига биринчи парраклаб кесилган думба булаклари териб чикилади. Кейин, пиёз, гушт, картошка ва колган масалликлар солинади (териб чикилади). Хар бир катлам орасига туз ва зираворларни соласиз (хохишга караб). Энг устига ковок булаклари солинади......

"Жулйен" пироги

Француз ошхонасининг машҳур таомларидан бири. Жуда ҳам мазали ва нозик. Тайёрланиши оддий, натижаси дастурхон даврасида барчани лол қолдириш билан бирга, лаззатланишни тақдим этади. Таомнома учун чинакам янгилик! Ушбу рецептни албатта тайёрланг!...

Фикр қўшиш