Баҳтли қилмадим севги хакида шеър

Баҳтли қилмадим


Олддан оққан сувни йўқ экан, қадри,
Бир яҳши гўзалнинг қадрин билмадим.
У гўзал шунчалик мени севарди,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.

Шундай содда эди, шунчалар содда,

Хали алданмаган эди, хаётда,
Виждоним қийналар энди азобда,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.

Жуда гўзал эди, жуда чиройли,
Одобли қиз эди, ибо-хаёли,
Мени тутар бир кун унинг уволи,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.

Хар куни тўқидим, хар ҳил ёлғонлар,
Қулоғига илиб юрдим, лағмонлар,
Юрагимни қийнар, энди армонлар,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.

Мени деб айланди, у ярим дилга,
Орзулари ёниб айланди, кулга,
Баҳтли бўлмоқчийди, мен билан бирга,
Мени севган қизни баҳтли қилмадим.

Кўзларим кўр экан, қулоқларим кар,
Ҳушнуд бу кунингдан бўл энди баттар,
Килганларинг бир кун ўзинга қайтар,
Сени севган қизни баҳтли қилмадинг.

Бор

Согинчдан юракнинг окарса сочи, Дардларни хаводек ютганларим бор. Eй менинг азобим менинг кувончим, Сени деб юракни туртганларим бор....

Севсангиз жондан севинг...

Севсангиз жондан севинг, сўнгида жон қийналмасин, Бемеҳрга дуч келиб, бир меҳрибон қийналмасин. Ҳеч бир ошиқ куймасин ишқ ўтида девонавор, Унга ёр бўлсин садоқат, ҳеч қачон қийналмасин......

Мухаббатни амрига эгилди бошим

Мухаббатни амрига эгилди бошим, Мухаббатим менинг сунги йулдошим, Гар севганим булса умр ёлдошим, Хар кандай кийнокга етар бордошим...!...

Сени ким деб атай...

Сени ким деб атай, кимсан мен  учун? Тақдир менга берган  мукофотмисан? Ҳаёт  йўлимдаги синовлар учун,  Пешонамга битган  синоатмисан? Кимсан?......

Бир умр йулингизда интизор кузим

Бир умр йулингизда интизор кузим Доимо сизни деб яшайман узим Сиз учун дилдаги энг ширин сузим Хар онда биргаман сизла азизим...

Йўқотгим келмас

Хаёлда юзларинг суратин чиздим, Ишқнинг боғларини сен билан кездим. Ўшанда муҳаббат нелигин билдим, Мен сени йўқотгим келмас ҳеч қачон......

Сени йукотишни насиб этмасин

Куз келмай баргларни хазон этмасин. Мухаббат хар кимни сарсон этмасин. Биргина тилагим кодир Худодан Сени йукотишни насиб этмасин...💞💞💞...

Мухаббатга

Кечикдинг муҳаббат, энди кечикдинг. Сенга деб аталган юрагим ўлган. Кетавер, сен учун энди нима бор? Умидинг узавер, сабрим ҳам тўлган......

Мен сизни хеч кимга бериб куймайман

Азобда колдирган ишкингиз учун, Дунёни ёндирган рашкингиз учун. Кунглимга уй курган мехрингиз учун, Мен сизни хеч кимга бериб куймайман!...

Сев

Кимлар жамолингга шайдо булади, Ишкингда куяди, адо булади. Сени севолмаслик хато булади, Сен хам мени сев, ёниб-ёниб сев......

Фикр қўшиш